Одил Аҳмедов: «Краснодар» тарихий ғалабани қўлга киритди»

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2015, 07:54
«Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа лигаси доирасидаги Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

«Шубҳасиз, бу тарихий ғалаба бўлди. «Боруссия» – Германияда энг кучли иккинчи жамоа. Албатта, бу ҳар биримиз учун муҳим ўйин эди. Дортмундда ёмон ўйнамагандик, аммо мағлуб бўлгандик.

Бугун ҳам бор кучимиз билан ўйнадик ва ғалабага эришдик. Интилиш ва иштиёқ эвазига уч очкони қўлга киритдик», – дейди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг «Краснодар» Европа лигаси плей-офф босқичига йўлланма олди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com