Одил Аҳмедов жароҳат олди ва Ўзбекистонга қайтиб келди

Narzulla Saydullayev
9 май 2021, 18:37
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби аъзоси Одил Аҳмедов жароҳат олди.

"Титан Спортс" нашри хабарига кўра, Аҳмедов қовурғасидаги шикастланиш туфайли Ўзбекистонга қайтиб келган. Футболчи жароҳатини шу ерда даволайди.

Июнь ойидаги ЖЧ-2022 саралашида Одил Аҳмедов иштирок этадими ёки йўқми ҳозирча номаълум.
 


[instagram]

   [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia