"Краснодар" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия чемпионатининг 28-тури доирасидаги "Крилья Советов"га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Учрашувни бошланғич таркибда бошлаган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйиннинг 14-дақиқасида рақиб билан тўқнашувдан кейин жароҳат олди ва унинг ўрнига майдонга Юрий Газинский туширилди.