UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  5 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  2 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  8 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  7 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  1 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1

Одил Аҳмедов академиясига киришни мақсад қилганлар диққатига! Янгиликлар

Одил Аҳмедов академиясига киришни мақсад қилганлар диққатига!

Сайтимиз орқали, Одил Аҳмедов ва Наманган шаҳри спорт коллежи ҳамкорлигида, "Одил Аҳмедов академияси" очилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.


Куни кеча ташкилий қўмита аъзолари Наманганда бўлиб, вилоят спорт қўмитаси раиси, спорт коллежи ва футбол лицейи директори, вилоят ФФ Вице-президенти билан ҳамкорликда келажак лойиҳаси борасида якуний тўхтамга келдилар.

Унга кўра, 2-3 июль кунлари Наманган вилоятидаги жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳайъат аъзолари қаторида, Осиё чемпионларининг мураббийи Дилшод Нуралиев ҳам бўлади. Айнан у кишининг тавсиялари орқали ўртоқлик ўйинларида ўзини ҳар томонлама кўрсатган футболчиларга якуний имтиҳондан ўтиш учун тавсиянома берилади. Давлат имтиҳонлари 11-15 июль оралиғида бўлиб ўтади.

Водийдан ташриф буюрадиган бошқа жамоалар ҳам кўрикда иштирок эта оладилар. Бунинг учун қуйидаги телефон орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Академияга жами 15 нафар бола қабул қилинади.

Водий жамоалари қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин: +99894 6394699

Наманган вилояти жамоалари, Наманган вилояти футбол федерациясига мурожаат қиладилар.

Якка тартибда қатнашмоқчи бўлган 2004 йилда таваллуд топган футболчилар, Наманган вилояти спорт коллежига ҳужжат топширишлари лозим (2004 йилда таваллуд топган истаган водийлик футболчи ҳужжат топшириши мумкин).

Қабул 10 июлга қадар давом этади.

Эслатма: Қабулга топширган спортчи соғлиғига доир бир нечта ҳужжатларни тақдим этиши лозим бўлади ва у уч кундан кам бўлмаган муддатни ўз ичига олади. Шунинг учун, академияга киришни истаган футболчилар тезроқ ҳаракат қилишлари лозим бўлади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика