UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Одил Аҳмедов: "Академиямиздан жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Академиямиздан жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади"

Теглар :  Одил Аҳмедов
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Хитойнинг "Тианжин Теда" клуби футболчиси Одил Аҳмедов Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Кеча, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди ва унда Одил Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевдан мукофотни қабул қилиб олди.

"Авваламбор юксак мукофот учун барча футболчилар номидан миннатдорчилик билдираман. Бу мукофот мен учун жуда ҳам катта куч ва ишонч, мотивациядир. Давлат раҳбари сифатида илк бор иш бошлаган кунингиздан бошлаб футбол ривожига катта эътибор қаратдингиз. 2019 йил ўзбек футболини ривожлантириш борасидаги фармонингиз тарихий фармон бўлди дея оламан.

Шу фармондан руҳланиб Наманган ва Тошкент шаҳрида ўзимнинг хусусий футбол академиямни очдим. Бу академияда 250 нафарга яқин ёш футболчилар шуғулланиб келишмоқда. Ишонтириб айтаманки, уларнинг орасидан Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарадиган, жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади. Яна бир бор ишонч, юксак унвон учун оилам номидан, барча спортчилар номидан раҳмат айтаман",- дейди Одил Аҳмедов.



Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика