Одил Аҳмедов 2 ҳафта майдонга туша олмайди

Narzulla Saydullayev
2 окт 2016, 08:22
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов яқин икки ҳафта давомида ўйинларда иштирок эта олмайди.

Футболчи Европа лигаси 2-тури доирасида "Ницца"га қарши беллашувда жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Одил Аҳмедов куни кеча тиббий кўрикдан ўтди ва 2 ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги аниқланди.

Шу тариқа, ярим ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоасига Эрон ва Хитой билан ўйинларда ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia