UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  0 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  90 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  11 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  16 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  3 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  8 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2

ОЧЛда порлаши кутилаётган 8 футболчи. Улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Янгиликлар

ОЧЛда порлаши кутилаётган 8 футболчи. Улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Эртага, 10 февраль куни Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсум гуруҳ ўйинларига старт берилади.

Шу муносабат билан ОФК сайти мусобақага доир бир нечта қизиқарли маълумотларни бериб боряпти. Қуйида бу мавсум порлаши кутилаётган 8 нафар футболчини келтириб ўтамиз. Қувонарлиси шундаки, улар орасида ҳамюртимиз Азиз Ғаниев ҳам бор. 

Яхши биласиз, Азизжон Ғаниев яқинда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига кўчиб ўтди ва эндиликда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади. 

1. Ферас Ал Брикан ("Ал Наср", Саудия Арабистони)

U-23 Осиё чемпионатида Саудия Арабистони иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа сафида энг яхши футболчилардан бири Ферас Ал Брикан бўлди. Унинг Сурия дарвозасига киритган голи "Мусобақанинг энг чиройли голи" деб топилди. Тўғри, "Ал Наср"да жамоа тўпурари Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ бор, лекин мухлисларнинг Ферас Ал Брикандан ҳам умиди катта. 


2. Ким Жин Я ("Сеул ФК", Жанубий Корея)

U-23 Осиё чемпионатининг яна бир кашфиёт футболчиси Ким Жин Я ҳамюртимиз Икром Алибоев билан битта клубда ўйнайди. Ким Жин Я U-23 Осиё чемпионатида кореяликлар сафида барча учрашувларда майдонга тушиб тўлиқ ҳаракат қилди. 


3. Меҳди Гаеди ("Истиқлол", Эрон)

Меҳди Гаеди ҳақида илиқ фикрлар билдириляпти. Ҳатто уни "эронлик Неймар" деяётганлар ҳам йўқ эмас. Гаеди бу мавсум "Иқтилол"нинг асосий футболчиларидан бири бўлиши кутиляпти. ОЧЛ плей-офф босқичида Қатарнинг "Ал Райан" клуби билан кечган баҳсда Меҳди Гаеди рақиб дарвозасига иккита тўп киритди. 


4. Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА)

21 ёш футболчи яқинда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли Дубай" клубига кўчиб ўтди. Икки йил олдин U-23 Осиё чемпионатида порлаган Ғаниев бу йилги мусобақада ҳам ёрқин ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. Натижада унинг ўйини арабларга маъқул келиб, "Насаф" ярим ҳимоячисини ўз сафларига қўшиб олишди. 


5. Николас Д'Агостино ("Перт Глори", Австралия)

Бу футболчини ҳам яхши танийсиз. U-23 Осиё чемпионатида 3-ўрин учун кечган баҳсда бизга гол урган ҳужумчи. 2019 йилнинг ўртасида "Брисбен Роар"дан "Перт Глори"га кўчиб ўтган футболчи Осиё чемпионлар лигасида илк голини урган пайт 18 ёшда эди. У ОЧЛдаги биринчи голини 2017 йил киритган. 

Шунингдек, бу йил порлаши кутилаётган 8 нафар ёш футболчи қаторига Жу Ченжие ("Шанхай Шенхуа", Хитой), Эканит Паня ("Чианграи Юнайтед", Таиланд) ҳамда Яҳё Нодир ("Ал Айн", БАА) ҳам киритилган.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика