

Гап шундаки, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан ярим ҳимоячи Бобур Фарходов ижара асосида бухороликлар сафига бориб қўшилди. Бундан кўзланган мақсад футболчига янада кўпроқ ўйин амалиёти бериш эканлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Фарҳодов ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган “Ал Завра”га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.
Иқтидорли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 16та учрашувда майдонга тушди.




