ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" дуранг билан бошлади, Азиз Ғаниев гол урди

Aziz Tukhtamuradov
8 апр 2022, 07:57
Осиё чемпионлар лигасида С гуруҳида ҳам ўйинлар бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Азиз Ғаниев тўп тепаётган БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси илк турда Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. 

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Азиз Ғаниев ўйиннинг 79-дақиқада пенальтидан гол урди. У баҳс давомида сариқ карточка олишга ҳам улгурди. 

ОЧЛ. Саудия Арабистони

"Аҳал" (Туркманистон) - "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) 1:1

Голлар: Абди Башимов 75, Азиз Ғаниев 79.


ОЧЛ. "Аҳал" - "Шабаб Ал Аҳли" 1:1(ВИДЕО)

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди. "Фулад" ва "Ал Гарафа" жамаоалари 0:0 ҳисобида муросага келишди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›