ОЧЛ. Рашидовдан голли пас, "Ал Жайиш"да ғалаба

Narzulla Saydullayev
25 фев 2016, 08:54
Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Айн" - "Ал Жайиш" учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" клуби сафарда бўлишига қарамай ғалабага эришди. Учрашувнинг 9-дақиқасида айнан Рашидовнинг пасидан сўнг Ҳамдаллаҳ ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида Ромариньо "Жайиш"нинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. Дуглас 59-дақиқада пенальтидан гол ура олмаган бўлса, орадан кўп ўтмай унинг ўзи иккинчи бор белгиланган пенальтидан тўп киритди - 1:2.

Рашидов ўйинда 76 дақиқа ҳаракат қилди ва унинг ўрнига Юсуф Муфта тушди.

Бир ҳафтадан сўнг бу жамоалар Қатарда ҳисоб-китоб қилишади. Эслатиб ўтамиз, бу клублар "Насаф" билан бир гуруҳдан ўрин олишган.

"Ал Айн" - "Ал Жайиш" 1:2
Голлар: Дуглас 66 пенальти - Ҳамдаллаҳ 9, Ромариньо 44.
Амалга оширилмаган пенальти: Дуглас 59

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia