ОЧЛ. "Персеполис" ярим финал биринчи ўйинда ғалаба қозонди

Xayrulla Xoliqov
2 окт 2018, 22:33
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки баҳс бўлиб ўтди.

Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган баҳсда "Ал Садд" ва "Персеполис" клублари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув охирги дақиқаларга қадар тенг курашлар остида кечди ва ҳисоб 0:0 ҳисобида якунига етадигандек эди. 

Бироқ 86-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Али Алипур пенальтидан тўп киритиб жамоасига кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Энди 23 октябрь куни Теҳронда жавоб баҳси бўлиб ўтади.

ОЧЛ-2018. 1/2 финал. Дастлабки учрашув

"Ал Садд" (Қатар) - "Персеполис" (Эрон) 0:1

Гол: Али Алипур, 86. 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›