UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

ОЧЛ. Ўзбекистон клубларининг рақибларидаги вазият қандай? Янгиликлар

ОЧЛ. Ўзбекистон клубларининг рақибларидаги вазият қандай?

Карим Бензема Ўзбекистонга келмайди.

Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Ўзбекистоннинг икки клуби курашни давом эттиради. Қашқадарёнинг "Насаф" клуби Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" жамоасига қарши баҳс олиб борса, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоаси билан беллашади. Бўлажак тўқнашувлар олдидан Ўзбекистон клубларининг рақибларидаги ҳолат тўғрисида сўз юритамиз.

"Ал Айн"

Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" клуби 14 февраль куни Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.

20 нафар футболчи билан Ўзбекистонга йўл олган амирликлар бир қатор етакчилар хизматидан фойдалана олмайди. Жумладан, 10-рақамдаги Каку ва чап ҳимоячиси, 15-рақамдаги Эрик Менезес, шунингдек, исроиллик футболчиси, 7-рақамдаги Омер Ацили қайдномадан ўрин олмаган. Бироқ жамоанинг асосий хавф туғдириши мумкин бўлган футболчилари марокашлик Суфиани Раҳими ҳамда тоголик Кожо Фо-Доҳ Лаба ҳисобланади. 

Жамоа бир неча кун илгари Абу Даби банки кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви доирасида сафарда "Иттиҳод Кальба"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "Ал Айн"нинг аргентиналик бош мураббийи Эрнан Креспо бор эътиборини "Насаф"га қарши ўйинга қаратганини таъкидлади:

"Кубокнинг илк ўйинидаги натижа, албатта, яхши, аммо ҳали ҳаммаси ҳал бўлгани йўқ. Ўз стадионимизда финал масаласини ҳал қилишимиз лозим.

Энди бор эътиборимизни ОЧЛ доирасида "Насаф"га қарши ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги ўйинимизга қаратамиз".

Бугунги матбуот анжуманида эса Креспо шогирдлари қониқарли натижага эришишига умид билдиришини айтди:

"Ушбу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага бизни яхши ўйин кутиб турибди. Олдинда ҳали жавоб учрашуви бор. Албатта, эртанги беллашув ҳам анча муҳим. Албатта, рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Ўзига хос ўйин услубига эга, қийин жамоа. Бироқ биз ҳеч нимага қарамай, ўзимиз учун керакли натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз".

Кубок баҳсидан аввалроқ, амирликлар ўртоқлик учрашуви мақомида Ўмоннинг "Дофар" жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этди, Саудия Арабистонининг "Ал Уҳдуд" жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ҳамда "Ал Таавон"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди .

"Ал Айн" Осиё Чемпионлар лигасининг "А" гуруҳида Саудия Арабистонининг "Ал Файҳа", Ўзбекистоннинг "Пахтакор" ва Туркманистоннинг "Аҳал" клублари билан куч синашиб, 5 ғалаба ва 1 мағлубият билан 1-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, ягона мағлубият айнан ўзбекистонликлардан қабул қилиб олинди.

Қуръадан кейин "Насаф" халқаро алоқалар бўйича директори Қобилжон Шодмонов бўлажак рақиби ҳақида қуйидагича фикр билдирди: 

"Ал Айн"га қарши ўйин осон бўлмайди. Биз бу клубни жуда яхши биламиз. Улар гуруҳ босқичида "Пахтакор" билан тўқнаш келган ва муддатидан илгари нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган. Менимча, "Ал Айн" нафақат мамлакат, балки Осиёнинг энг йирик клубалридан бири саналади. Икки жамоа ўртасида муросасиз ўйин кутиб қоламан. Биз 2016 йил гуруҳ босқичида "Ал Айн" билан тўнаш келгандик ва бу жамоа ажойиб таассурот қолдирган. Албатта, бўлажак беллашувда муваффақият қозонамиз деган умиддаман".

Қашқадарёликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса рақибни яхши билишини таъкидлаганди:

"ОЧЛ мусобақасининг бу босқичида иштирок этишнинг ўзи катта ютуқ. Учрашувнинг Қаршида бўлиши мухлислар учун катта байрам бўлади деб ўйлайман. Чорак финалда иштирок этаётган жамоалар орасида бирорта ҳам кучсиз рақибнинг ўзи йўқ.

"Ал Айн" жамоасини яхши биламиз. Улар ушбу мавсумда "Пахтакор" жамоаси билан икки бор беллашишди. Бу бизга рақибнинг имкониятларини чамалаб олишга имкон беради. Биз амирликар жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйингача яхши тайёргарлик кўришимиз керак бўлади".

Бугунги матбуот анжуманида эса мураббий жамоаси ўйинга шай эканлигини таъкидлади:

"Сизлар билан мавсум олдидан кўришиб турганимиздан мамнунмиз. Эртанги ўйинга келсак, икки жамоа ҳам танаффус даврида эди. Ўйлайманки, эртага юқори темпли ўйин бўлмайди. Сабаби жамоалар танаффусда эканликлари боис ушбу ўйинни узоқ кутишди. Шунга қарамай, тактик ва курашларга бой баҳс гувоҳи бўламиз. Йигитларимиз ўйинга шай ва ижобий натижа учун бор маҳоратларини ишга солишади. Ҳар бир ўйиндаги натижа жуда муҳим. Шунинг учун кейинги босқични кўзлаган ҳолда ўйнаймиз".

"Ал Айн" футболчилари тезкорликни ва зарбалар йўллашни хуш кўради. "Хўжайинлар" гуруҳ босқичидаги 6 учрашувда нақ 17 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Киритилган тўпларнинг аксар қисмида рақиб жарима майдонидаги тезкор узатмалар ҳамда футболчиларнинг индивидуал маҳорати муҳим рол ўйнаган. Жумладан, тўртта голда амирлик ўйинчиларнинг шахсий маҳорати эвазига таблодаги ҳисоб ўзгарган. 

Шу билан бирга, "Ал Айн" ўз дарвозасидан 9 та тўп олиб чиққан. Голларнинг ўтказиб юборилишида прессинг муҳим рол ўйнаган. Рақиб жамоа прессинги натижасида ҳимоячилар ёки дарвозабон хатога йўл қўйган ва голларнинг 1/3 қисмини келиб чиқишига сабаб бўлган.

"Ал Иттиҳод"

"Ал Иттиҳод" клуби 15 февраль санасида Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Жамоанинг асосий юлдузи, "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема ўйинга жисмонан тайёр эмас деб топилиб, қайдномага киритилмади. Бразилиялик Луис Фелипе эса жароҳатидан фориғ бўлди ва бўлажак учрашувда майдонга тушиши мумкин. "Ал Иттиҳод"нинг аргентиналик бош мураббийи Марсело Галлардо қайдномага 6 нафар хорижлик футболчини киритди, булар: Ромариньо, Фабиньо, Луис Фелипе (учаласи ҳам Бразилия), Нголо Канте (Франция) Абдулраззоқ Ҳамдаллоҳ (Марокаш), Аҳмад Ҳегази (Миср). Улардан 5 таси майдонга тушиши мумкин.

"Ал Иттиҳод" қишки трансфер ойнасида уч нафар футболчи билан шартнома имзолади. Жумладан, "Ал Иттифоқ"дан ярим ҳимоячи Ҳамид Ал Гамди 6 ойга ижарага олинди, "Дамак" дарвозабони Муҳаммад Ал Маҳасни билан 3 йиллик шартнома имзоланди ҳамда "Ал Шабаб" ҳимоячиси Фаваз Ал Сқур билан тўрт йиллик битимга имзо чекилди. 

Қайд этиш жоиз, "Ал Иттиҳод" ёзда "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни қўлга киритиш учун 235 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Агар "қизиллар" келишувга рози бўлса, бу футбол тарихидаги энг йирик трансферга айланади. Салоҳ Араб диёрига келган тақдирда, унинг маоши АПЛдагидан 4 баравар юқори, яъни 85 миллион еврога тенг бўлади.

Бундан ташқари, "Ал Иттиҳод" аргентиналик футболчи Матиас Суле борасида "Ювентус"га 30 миллион евролик оғзаки таклиф билан чиқди. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.

Шунингдек, жамоа бразилиялик Игорь Коронадо билан хайрлашди. Ярим ҳимоячи Авад Ал Нашири Германияда жарроҳлик амалиётини ўтказадиган бўлди. Ҳимоячи Турки Ал Жади ҳам жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган.

Карим Бенземанинг эса мураббий билан келишмовчилиги давом этмоқда. Шунга қарамай, франциялик футболчи сўнгги машғулотларда иштирок этди.

"Ал Иттиҳод" бир ҳафта илгари чемпионат доирасида "Ал Таи" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Ундан аввалроқ эса "Ал Файсали"га тўртта гол совға қилди.

"Ал Иттиҳод" Осиё Чемпионлар лигасининг "C" гуруҳида ОКМК (Ўзбекистон), Сепаҳон (Эрон) ва "Эйр Форс" (Ироқ) билан кураш олиб бориб, 15 очко билан 1-ўринни эгаллади. Ягона мағлубият ироқликлардан қабул қилиб олинди.

Биздаги маълумотга кўра, "Ал Иттиҳод" аъзолари Намангандаги "Oydin Plaza" меҳмонхонасига жойлашишади.

Қуръа ҳақида "Навбаҳор" бош мураббийи Самвель Бабаян шундай фикр билдирди: 

"Биз 1/8 финалдаги рақибимизни билиш мақсадида, мазкур қуръани кутаётгандик. Бизга қайси клуб рақиб бўлишининг фарқи йўқ эди, боиси, ушбу босқичда кучсиз жамоалар бўлмайди.

Қуръага кўра, “Ал-Иттиҳод”га рақиб бўлганимиз ва Наманганга яна юлдуз футболчиларнинг ташриф буюришлари сўнгги мавсумларда “Навбаҳор”нинг аввалги брендини тиклаш учун самарали фаолият олиб бораётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, клуб раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, шунингдек, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг меҳнатлари самараси ҳамда жамоанинг тўғри йўлдан бораётганлигининг натижасидир ва ушбу ташриф наманганликлар учун катта байрамга айланади.

Биз ОЧЛда Наманган вилояти билан биргаликда юртимиз шарафини ҳам ҳимоя қиламиз ва 1/8 финал баҳсларида ижобий натижа қайд этиш, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз".


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика