

Шундай қилиб, 4 йилдан сўнг Ўзбекистон клуби Осиё чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олди. Охирги марта 2012 йилда "Бунёдкор" чорак финалга чиққанди. Ўша йил "қалдирғочлар" ярим финалда "Ульсан Хюндай" клубига ютқазиб қўйишганди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив"нинг чорак финалдаги рақиби қуръадан сўнг маълум бўлади. Қуръа ташлаш маросими барча чорак финалчилар аниқланганидан сўнг бўлиб ўтади.
Чорак финалнинг дастлабки учрашуви 23-24 августда, жавоб баҳслари 13-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.



