ОЧЛ. Ўзбек клублари "Ал Айн" билан ўйинларда қандай натижалар қайд этган?

Iskandarov Abdulaziz
16 сен 2023, 15:05
Келаётган янги ҳафта ўзбек клублари учун муҳим учашувларга бой ўтиши шубҳасиз.

Жамоаларимиз Осиё томон йўлга чиқмоқда. ОКМК ва "Навбаҳор" мусобақани сафарда бошласа, "Пахтакор" рақиби "Ал Айн"ни Тошкентда қабул қилади. БАА клуби нафақат "шерлар" балки ўзбек жамоалари учун таниш ҳисобланади. Шу кунгача мамлакатимиздан 5та жамоа "Ал Айн" билан куч синашган. "Машъал", "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив", "Бунёдкор" ўз имкониятларини синаб кўрган. Бу баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоалар 2 бор ғалаба қозонган, 4та дуранг қайд этган, 7 бор  мағлуб бўлган. "Ал Айн"ни ютиш фақат "Пахтакор" уддасидан чиқа олган. Улар 19 сентябрь куни 19:00да "Бунёдкор" стадионида яна учрашишади.

 

Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. У буни айнан "Ал Айн" билан учрашувда амалга оширган. 

Ўзбек клубларидан сўнгги бор "Бунёдкор" 2020 йил плей-офф доирасида "Ал Айн"га қарши ўйнаган ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. 

Қуйида барча ўйинлар натижалари билан танишишингиз мумкин. 


22 март 2006

"Машъал" - "Ал Айн" 1–1  


17 май 2006

"Ал Айн" - "Машъал" 2-1


24 февраль 2010

"Ал Айн" - "Пахтакор" 0–1  


13 апрель 2010

"Пахтакор" - "Ал Айн" 3–2  


18 март 2015

"Пахтакор" - "Ал Айн" 0–1


7 апрель 2015

"Ал Айн" - "Пахтакор" 1–1


19 апрель 2016

"Насаф" - "Ал Айн" 1–1


3 май 2016

"Ал Айн" - "Насаф" 2–0  

23 август 2016

"Ал Айн" - "Локомотив" 0–0


13 сентябрь 2016

"Локомотив" - "Ал Айн" 0–1

28 февраль 2017

"Бунёдкор"- "Ал Айн" 2:3


8 май 2017

"Ал Айн" - "Бунёдкор" 3:0


28 январь 2020

"Ал Айн" - "Бунёдкор" 1:0

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia