

"C" гуруҳидан жой олган Отабек Шукуровнинг "Шаржа" жамоаси Эрон чемпиони "Персеполис" билан баҳс олиб борди. Учрашувдан олдин "Шаржа" гуруҳда иккинчи ўринда эди, аммо форслардан учралган йирик мағлубият (0:4)дан кейин амирликлар сўнгги поғонага тушиб кетишди. Беллашувни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.
ОЧЛ
"C" гуруҳи, 6-тур
"Персеполис" (Эрон) - "Шаржа" (БАА) 4:0
Бош ҳакамлар: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин (иккиси Ўзбекистон)
Тўртинчи ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)
Голлар: Шожаи Ҳалилзода (2), Иса Қосир (41), Воҳид Амири (44), Абди Қара (90+1).
"Персеполис" - "Шаржа" (4:0) учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ
Фото: Толибжон Қосимов









"Персеполис" - "Шаржа" (4:0) учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ



