ОЧЛ олдидан. "Локомотив"нинг 1-турдаги рақиби кеча ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
17 фев 2017, 13:48
"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигаси 1-турдаги рақиби "Ал Таавон" кеча навбатдаги учрашувини ўтказди.

Саудия Арабистони чемпионатида бўлиб ўтган баҳсда "Ал Таавон" сафарда "Ал Фатеҳ" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Ал Таавон"га Алассане Н'Диайе ва Жеҳад Ал Ҳусайн томонидан киритилган голлар ғалаба келтирди. Ҳозирда бу жамоа 24 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Таавон"  - "Локомотив" учрашуви 20 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:40да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›