UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Қозоғистон футбол федерацияси Черчесов олдига қандай вазифа қўйган?  0 12:37"FourFourTwo" Яшинни барча даврларнинг энг яхши дарвозабони деб топди  0 12:10"Ювентус" "Верона" футболчисини трансфер қилди  1 11:46"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  1 11:25Олимпиада олдидан. Элдор Шомуродов билан очиқчасига суҳбат  3 11:11Мбаппе вакиллари ПСЖга таҳдид қилди  1 10:50Нима учун Лени Йорони «Реал»га эмас, МЮга ўтгани маълум  6 10:21«Реал Мадрид» яна бир афсонаси билан шартномани узайтирди  5 09:48Жаҳон чемпиони Саудия Арабистонидан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  3 09:19ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин  20 08:52Ла лиганинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси маълум. У — Мбаппе эмас  5 08:25Расман. «Боруссия» тўпурар ҳужумчи билан шартнома тузди  1 07:59Расман: Европа лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар фаолиятини Саудияда давом эттиради  3 07:30Бугун «Мираброр Усмонов кубоги» старт олади  1 00:46Шмейхель "Селтик"да фаолиятини якунлаган Жо Харт ўрнини тўлдирди  3

ОЧЛ. ОКМК ўз майдонида "Сепахон"га мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини кескин камайтириб юборди Янгиликлар

ОЧЛ. ОКМК ўз майдонида "Сепахон"га мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини кескин камайтириб юборди

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасида ОКМК - "Сепахон" учрашуви бўлиб ўтди.

ОЧЛ. 4-тур
ОКМК - "Сепахон" 1:3

Бош ҳакам: Аҳмад Алали (Қувайт)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳади Аланези, Аҳмад Аббос (иккаласи Қувайт)

Захира ҳаками: Хироки Касахара (Япония)

ВАР: Абдуллоҳ Жамоли (Қувайт)

АВАР: Абдуллоҳ Алкандари (Қувайт)

Назоратчи: Али Ҳамад Мадҳад Саиф Албедвави (БАА)

Комиссар: Али Ҳамуд Ал Наими (Қатар)

Гол: Рамин Ризо 32 0:1, Миржаҳон Мираҳмадов (Хуршид Ғиёсов) 35, 1:1, Рамин Ризо 48, 1:2, Ризо Асади (Милад Закипур) 60, 1:3

ОКМК — 1. Ботирали Эргашев, 29. Виталий Денисов (34. Улуғбек Суннатов, 28), 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов (40. Жаҳонгир Фазилов,46) 2. Акрамжон Комилов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (с), 18. Бахтиёржон Қосимов (24. Мурат Эрматов,82), 19. Муҳаммаданас Ҳасанов (27. Мартин Боаке,55), 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 10. Хуршид Ғиёсов (38. Сирожиддин Башриддинов,82)
Захира: 12. Дилшодбек Ёқубов, 25. Валижон Раҳимов, 4. Миржамол Қосимов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчес, 20. Ислом Тўхтахўжаев,   33. Асадбек Ахмаджонов, 

"Сепахон" — 1. Паям Ниязманд, 5. Ризо Асади, 6. Брян Дабо, 7. Иса Алкасир (11. Кавех Ризайи,84), 9. Рамин Ризо Эянсемисканди, 10 Фаршад Ахмадзода, 14. Аря Юсуфи (90. Эҳсон Паҳлавон, 90), 18. Милад Закипур, 58. Муҳаммад Данишгар, 66. Муҳаммад Гурбани, 86. Жавад Ҳуссайиннажод (91. Нильсон Барбоса,58)
Захира: 2. Хади Муҳаммади, 8. Муҳаммад Карими,  22. Муҳаммадсодиқ Солиҳи, 44. Нима Мирзазод, 77. Али Аҳмади, 80. Аршия Саршох,  99. Сияваш Яздани. 

Огоҳлантириш: Аря Юсуфи ("Сепахон") 4, Ризо Асади ("Сепахон") 77, Ойбек Рустамов (ОКМК) 90+4

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. Тугади. 

90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ойбек Рустамов, ОКМК

90. ЎЗГАРИШ. Аря Юсуфи ўрнига Эҳсон Паҳлавон тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

84. Қосимов бугун таркибда кичик экспиримент ўтказмоқда. 

82. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Хуршид Ғиёсов ўрнига Сирожиддин Башриддинов, Бахтиёр Қосимов ўрнига Мурат Эрматов тушди 

80. Турсуновнинг зарбаси аниқ бормади. 

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сепахон", Ризо Асади

70. Ўйин темпи тенглашди. 

65. ОКМК уйғониши керак. Лекин аксинча бўлмоқда. 

60. Ризолар бугун ОКМКни мағлуб этмоқда. 

60. ГОЛ. Чап қанотдан Милад Закипурнинг узатиб берган тўпини Ризо Асади аниқ зарба билан голга айлантирди. Ҳакам ВАР мониторида вазиятни такроран кўрди ва голни инобатга олди. 

58. ЎЗГАРИШ. "Сепахон", Жавад Ҳуссайиннажод ўрнига Нильсон Барбоса тушди. 

55. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Мартин Боаке тушди. 

52. ЗАРБАААА. Турсуновнинг зарбаси хавфли чиқди. Тўхтаб қолмасдан голга жавоб бериш керак. Олдинда бутун бошли тайм бор. 

48. ГОЛ. Рамин Ризо яна стандарт вазиятдан гол урди. Жарима зарбасини Рамин Ризо аниқ ижро этди, 1:2

46. ЎЗГАРИШ. Анзур Исмоилов ўрнига Жаҳонгир Фозилов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус

45+5. Ботирали Эргашев рақиб футболчисининг зарбасини ушлаб олди. 

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

37. Учрашув давом этади. Олға Ўзбекистон клуби. 

35. ГОООООООООООООЛ. ОКМКдан тезкор жавоб. Хуршид Ғиёсовнинг чиройли узатмасини Миржаҳон Мираҳмадов қабул қилиб олди ва чап оёғида кучли зарба билан дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди. Мираҳмадов иккинчи уринишда гол урди. 

32. ГОЛ. Рамин Ризо барибир ниятига етди. У бурчак зарбасидан тўғри Эргашев дарвозасини ишғол қилди. Эргашев тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. 

31. ЗАРБА. Ботирали Эргашев Рамин Ризонинг зарбасини қайтарди. 

28. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Виталий Денисов ўрнига Улуғбек Суннатов тушди. 

27. Денисов катта эҳтимол билан алмаштирилади. 

24. Гол бекор қилинди. Ҳакамдан адолатли қарор. Иса Алкасир тўп узатилаётган паллада ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

22. Ҳакам ВАРни эшитмоқда. Гол бекор қилиниши мумкин. 

21. ГОЛ. "Сепахон" футболчиси Милад Закипур жарима зарбасидан ҳисобни очди. 7-рақамдаги Иса Алкасир бу ерда чалғитувчи вазифасини бажариб берди. 

16. ЗАРБАААААААААА. Миржаҳон Мираҳмадов жарима майдончаси ичида йўллаган қийин зарбасини Паям Ниязманд қайтариб юборди. Миржаҳон Мираҳмадов бугун анча эркин ҳаракат қиляпти. Унда бугун яна вазиятлар бўлади. Гол урса қаҳрамон бўлади. 

15. Қосимов шогирдларидан шаклланган ҳужум. Лекин самара йўқ. 

11. ОКМК ҳам ҳужум ташкил қилди. Қосимовнинг зарбаси дарвозагача бормади. 

10. ЗАРБА. Аря Юсуфининг зарбаси ноаниқ кетди. ОКМК футболчилари унга очиқ худуд бериб қўйганди. Юсуфига гол урмагани учун раҳмат. 

6. "Сепахон" бир тепар услубида ОКМК дарвозаси олдига яқинлашди. Ҳимоячилар ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди. 

5. Денисовга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдонга қайтишга тайёр. 

4. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сепахон", Аря Юсуфига сариқ карточка кўрсатилди. 

4. "Сепахон" футболчиси Виталий Денисовга қўполлик ишлатди. 

Ҳакам хуштагини чалди ва ўйинга старт берди. 

- Учрашув 19:00да бошланади

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика