UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

ОЧЛ. "Локомотив" "Ал Иттиҳод" билан учинчи марта куч синашади Янгиликлар

ОЧЛ. "Локомотив" "Ал Иттиҳод" билан учинчи марта куч синашади

9 апрель куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини ўтказади.

"Темирйўлчилар" Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлишади. "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечадиган баҳс маҳаллий вақт билан 20:45да бошланади. 

Бу ҳар икки жамоанинг ўзаро учинчи тўқнашуви бўлади. Маълумки, 2016 йил ўтказилган Осиё чемпионлар лигасида ҳам "Локомотив" ва "Ал Иттиҳод" битта гуруҳдан жой олган ва ўшанда иккала учрашув дуранг натижа (1:1) билан якун топганди. 

23 февраль куни ўтказилган Тошкентдаги баҳсда Сардор Мирзаев гол муаллифи бўлган. Меҳмонлар сафида Гелмин Ривас тўп киритган. Орадан бир ҳафта ўтиб Жидда шаҳрида жавоб учрашуви ўтказилган ва бу ўйин ҳам 1:1 ҳисобида якун топган. 

Ўшанда Салли Мунтарининг голига захирадан майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан тўп киритиб жавоб берганди. Шундан бери орадан вақт ўтди ва мана энди Осиё чемпионлар лигасининг учинчи мавсумига келиб жамоалар яна бир гуруҳдан ўрин олишди. 

Ўтган вақт мобайнида "Локо" сафида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. 2016 йил "Ал Иттиҳод"га қарши майдонга тушганлардан Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров, Неманья Яничич, Санжар Шоаҳмедов, Шерзод Файзиев, Марат Бикмаев, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов каби футболчилар "темирйўлчилар" сафини тарк этишди. Жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган Тимур Кападзе футболчилик фаолиятига якун ясаб мураббийлик касбини бошлади. 

Энди эртага жамоалар учинчи марта ўзаро куч синаб кўришади. Шуни айтиш лозим, эртанги ўйинга мухлислар киритилмайди. Чунки "Ал Иттиҳод" стадиони ОФК томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинган. "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтган "Ал Иттиҳод" - "Ал Райан" беллашувига ишқибозлар киритилмади. Эртанги учрашув ҳам шундай тарзда кечади. Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб беллашуви эса 22 апрелга белгиланган. 

Қуйида 2016 йил Тошкентда ва Жиддада ўтказилган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" баҳсини фотосуратлар ёрдамида эсга оламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика