UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  26 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  14 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

ОЧЛ. "Бунёдкор" қора анъанага барҳам бера оладими? Янгиликлар

ОЧЛ. "Бунёдкор" қора анъанага барҳам бера оладими?

17 февраль куни Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида БААнинг "Ал Жазира" клубига қарши ўйнайди.
Ушбу ўйин ғолиби мусобақанинг гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Биз клубларимизнинг ОЧЛ плей-оффларида қайд этган натижаларини ёдингизга соламиз.

2012 йил 18 февралида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби плей-оффни Дубайда Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клубига қарши ўтказганди. Ўша ўйинда Юрий Саркисян шогирдлари йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Араблар сафида Исса Обайд (2та) ва Азиз Ҳайдаров гол урганди.

2013 йил Тошкентнинг "Локомотив" клуби плей-оффда ўйнади. 9 февралдаги учрашув Дубайда "Ал Наср"га қарши ўтказилди. Мезбонлар Моримотонинг голи эвазига ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимда Виктор Карпенко ҳамда Акмал Холматовнинг тўплари "темирйўлчилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга "Ал Наср" ҳам икки бор жавоб берди. Дастлаб Ҳабиб Фардан, 89-дақиқада эса Лео Лима гол урди - 3:2. Таъкидлаш лозимки, сўнгги гол пенальтидан "Локо" дарвозасига киритилган эди.

Ўтган йил бир йўла икки клубимиз плей-оффда қатнашганди. Қаршининг "Насаф" клуби 8 февралда Дохада "Ал Жайиш" меҳмони бўлиб 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Го Сеул Ки хет-трик қайд этди, Нилмар ва Абкер бир мартадан "аждардар" дарвозасига тўп киритишди. Бунга Фарруҳ Сайфиев бир бор жавоб берди холос.

Эртаси куни Тошкентнинг "Локомотив" клуби мусобақа плей-оффидаги иккинчи ўйинини ўтказди. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Қувайтнинг "Ал Қувайт" клуби меҳмон бўлди. Рақиб сафида Иссам Жемаа хет-трикни расмийлаштирди. "Локомотив"дан Иван Нагаев бир бор гол урди - 1:3.

Кўриб турибсизки ўзбек клублари бу босқичда тўртта ўйин ўтказиб барчасида мағлуб бўлишган.

17 февраль куни "Бунёдкор" бу қора анъанага барҳам бера оладими? Буни ўйин кўрсатиб беради.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика