UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1 (матнли трансляция)  256 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  5 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  7 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  2 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  20 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  2

ОЧЛ. "Бунёдкор" "Ал Жазира"ни енгиб гуруҳ босқичига йўлланма олди Янгиликлар

ОЧЛ. "Бунёдкор" "Ал Жазира"ни енгиб гуруҳ босқичига йўлланма олди

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Жазира" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Жазира" (БАА) 2:1

17 февраль 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.

Ҳакамлар:
Алиризо Фағони (Эрон), Ризо Суҳандон (Эрон), Муҳаммад Ризо Абдулфазли (Эрон), Ҳасан Акрамий (Эрон)

Голлар:
Воҳид Шодиев 22, - 1:0. Али Мабҳут 45+1 пенальти, - 1:1. Сардор Рашидов 52, - 2:1.

"Бунёдкор":
45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 11.Мирзоҳид Ғофуров (17.Достон Ҳамдамов, 55), 13.Иван Милошевич, 14.Воҳид Шодиев (39.Элдор Шомуродов, 65), 16.Артём Филипосян, 21.Сардор Рашидов, 48. Акрам Комилов.

Захира:
25.Мурод Зуҳуров, 4.Хайрулла Каримов, 15.Обид Жўрабоев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Самир Бекрич, .

"Ал Жазира":
36.Ал Сенани, 5.Мусаллим Фаёз, 7.Али Мабҳут, 8.Жусилей, 10.Мануэль Ланзини, 11.Питройпа, 13.Ҳамис Исмоил (4.Ёсир Матар, 84), 18.Абдулла Муса, 23.Холид Себил, 28.Саиф Халфан (14.Ҳасан Амир, 63), 60.Башир Саид.

Захира:
30.Муҳаммад Али Ғулом, 3.Жума Абдулла, 21.Ёқиб Юсуф, 70.Аҳмад Ал Ҳашми, 82.Султон Абдулазиз.

Огоҳлантиришлар:

Четлатиш:
Ҳолид Себил 90



                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! "БУНЁДКОР" ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди! Ўзбекистон тарихида илк бор тўртта жамоа гуруҳ босқичида ўйнайди! Барчага раҳмат! Учрашувни матнли трансляциясини Нарзулла олиб борди. Унга Шаҳбоз Беғамов, Жасур Асланов ва Омонжон ёрдам бериб боришди. Расмларни Толибжон Қосимов етказди.

90+2. Ўйиннинг энг яхши футболчиси Сардор Рашидов, а как же?

90+1. Жарима тўпи ноаниқ амалга оширилди.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Ал Жазира". Холид Себил

90.
Элдор Шомуродов бурчак тўпи ишлаб олди, Рашидов тўп ёнида

88.
Сардор Рашидов бугунги ўйинга 6та зарба берди, шулардан 4таси дарвозага аниқ борди. Статистика учун Жасур Аслановга раҳмат

86. Хавфли вазият! Рашидов ва Шомуродовда гол уриш учун имконият бўлди. Сардорнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, Элдор эса ноаниқ зарба берди

84. Ўзгариш. "Ал Жазира".
Ҳамис Исмоил ўрнига Ёсир Матар тушди

81.
Ланзини томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди

80.
Учрашувнинг асосий вақти тугашига 10 дақиқа қолди, агар ҳисоб ўзгармаса "Бунёдкор" гуруҳ босқичида ўйнайди.

77.
Рашидовнинг чап қанотдан оширган тўпини Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз жойида

75. "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми... Рашидовнинг икки марта қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

72.
Ўйинни кўриш учун "Бунёдкор" стадионига 9263 томошабин келди

70.
Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишмоқда. Берилган Мусаллам Фаёзнинг зарбаси ноаниқ чиқди

67.
Сардор Рашидов жарима майдони ичидан тўпни дарвозага йўллади, посбон ўз ўрнида

67. Ўйиндан иссиқ расмлар



65. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Воҳид Шодиев ўрнига Элдор Шомуродов тушди

63. Ўзгариш. "Ал Жазира".
Саиф Халфан ўрнига Ҳасан Амин Абдулла тушди

61.
"Бунёдкор" ҳужумлар ёмғирини ёғдирмоқда... "Жазира" ҳайратда. Рашидовнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди

60. Минори рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам буни симуляция деб ҳисоблади

60. Огоҳлантиришлар. "Бунёдкор".
Сато Минори, Воҳид Шодиев, Жавлон Иброҳимов...

59.
Ҳамдамов ўйинга анча фаол тарзда қўшилиб кетди.

56. Хавфли вазият!
Достон Ҳамдамов ўнг қанотда тўпни олиб қўйиб Рашидовга тўп узатди, пас ноаниқ чиқди

55. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достон Ҳамдамов

52. Майдон марказидан оширилган тўпни Сардор Рашидов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб дарвозани ишғол қилди - 2:1.

52. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! САРДОР РРРРРАШИДОВ!  2:1.

49.
Рақибнинг тезкор қарши ҳужуми...Иван Милошевич Мабҳутга имкон бермади

47.
Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Сардор Рашидов амалга оширди, ноаниқ

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим статистикаси:
Бурчак тўпи 6:2
Қоида бузиш 9:10
Сариқ карточка 2:1
Қизил карточка 0:0
Зарбалар 3:1
Аниқ зарбалар 1:0 (пенальтидан берилган зарба ҳисобланмайди)
Голлар: 1:1

45+2.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 1:1. 15 дақиқа дам оламиз

45+2. ГОЛ! 1:1. Али Мабҳут!
11 метрли жарима тўпидан ҳужумчи осонлик билан гол урди. 

45+1. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Акбар Тўраев

45+1. ПЕНАЛЬТИ! Жонатан Питройпа жарима майдони ичида Акбар Тўраев томонидан йиқитилди. Ҳакам пенальти белгилади

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

42.
Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар кўпроқ ҳужумда. "Қалдирғочлар" ҳимояланишмоқда.

40. Огоҳлантириш.
"Ал Жазира". Ҳамис Исмоил

37.
Ўйин темпи бироз тушди, бу орада Сардор Рашидов йиқилди,

33.
"Жазира"нинг қарши ҳужуми, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат сабаб ўйинни тўхтатишди... ОК-2015 тўпурари Мабҳут эса дарвозага зарба беришга қарор қилди, аксига олиб тўп дарвозга тўсинига тегиб қайтди, бу сизга Осиё кубоги эмас, ОЧЛ...

32.
Минори бурчак тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни қайтарди.

31.
Тўлқин, тўлқин, стадионда жонли тўлқин. Қўшнимга саломлар)

29.
Ланзини жарима тўпини амалга оширди, бу сафар Филипосян боши билан тўпни қайтарди. "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Жавлон Иброҳимов ҳимоячидан ўтиб кета олмади

27.
"Жазира" гол ўтказгач ўйинни тезлаштирди, тезлаштирмай қаёққа ҳам борарди

25.
Ланзини икки марта бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар бир амаллаб ҳужумни қайтаришди

23.
ОЧЛ доирасида "Бунёдкор" стадионидаги илк голни Воҳид Шодиев урди.

22. Бурчак тўпидан сўнг Рашидовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб рекошет ҳосил қилди ва Шодиевга борди, Воҳид ҳужумчиларга ўхшаб тўпни дарвозага йўллади - 1:0.

22. ГООООООООООООООООООООЛ! 1:0. ВОҲИД ШОДИЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ!

20. Огоҳлантириш. "Ал Жазира".
Башир Саид

20. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Акром Комилов

19. ЗУАГИИИИИИИИИИ! Бурчакдан оширилган тўпни Шакер боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. Яна бир бурчак тўпи

17. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯТ! Шакер Зуагининг яна бир заргарона пасидан сўнг Рашидов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Ал Сенани Нойерга ҳавас қилган кўринади, жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариб юборди.

16. Шораҳмедов ўнг қанотдан бир нафар футболчини алдаб рақиб жарима майдонига тўпни узатди, Мирзоҳид Ғофуровнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

15.
Стадион майсаси борасида савол берганларга: Чим ажойиб ҳолатда, футболчилар бемалол ўз ўйинларини намойиш этишмоқда

14.
"Жазира" ҳеч қаерга шошилмаяпти, худдики рақиб йирик ҳисобда олдинда бораяпти ва ўйин тугашини кутаётгандек.

13.
"Қалдирғочлар" сафида бугун уч нафар янги футболчи ўйнамоқда: Шакер Зуаги, Мирзоҳид Ғофуров ва Артём Филипосян.

12.
Мирзоҳид Ғофуров ва Сардор Рашидов ўз қанотларини алмашиб олишди. Энди Сардор ўнгда ўйнамоқда.

11.
Рашидов кетма-кет икки марта бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Биринчисида ҳимоячилар, иккинчисида Ал Сенани яхши ўйнади.

9. Зуагидан ажойиб пас, ўнг қанотдан Мирзоҳид Ғофуров тўпга дарвозабондан кейин етиб келди. Ажойиб вазият эдия.

7. "Бунёдкор"нинг бир ҳужуми.
Яна Рашидов воқеалар ривожи марказида, бу сафар унинг пасидан сўнг Зуаги зарба бермади. Ҳужум бесамар кетди.

5. Яна бир вазият. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтиб кутилмаганда тўпни дарвозага кучсиз тарзда йўллади.

5.
Навбат "Бунёдкор"га. Чап қанотдан Рашидов тезланиш олди, бироқ рақибни алдай олмади.

4. "Жазира" жарима тўпига эга бўлди. Ланзини томонидан оширилган тўпни Акбар Тўраев муштлари билан қайтарди.

3.
Меҳмонларнинг илк ҳужуми. Жусилей жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозага йўллади, кучсиз зарба ноаниқ чиқди.

2.
Холид Сабилга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. Ўйин давом этади.

2. Хавфли вазият! Минорининг пасидан сўнг Зуаги тўпни эгаллаб олди. У Рашидовга тўп узатди, Сардорнинг жарима майдонига ҳаволатиб оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

1.
Дастлабки вазиятни Воҳид Шодиев яратди. У ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига тўп узатди, дарвозабон ўз ўрнида

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 


- Ўйин бошланишига барчаси тайёр, оз қолмоқда. Олға "Бунёдкор"!

- Учрашувда "Бунёдкор" сардори сифатида Жавлон Иброҳимов ўйнайди.

- "Бунёдкор"га йиғилган барча мухлислар "қалдирғочлар"нинг логоси туширилган байроқларни хилпиратишмоқда. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Стадион ичидаги муҳит ажойиб... Ўзбекистонни мадҳ этувчи қўшиқлар янграмоқда. Томошабинларнинг ташрифи давом этмоқда... Ҳаво салқинлашиб қолган.

- Рақиблар сафида сербиялик Мирко Вучинич бугун қайдномадан ўрин олмаган.

- Ўйин бошланишига 20 дақиқа қолганида стадионга тахминан 8 минг мухлис келган.


- Ўйин соат 17:00 да бошланади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика