ОЧЛ. Бугун дастлабки финалчи номи маълум бўлади

Xayrulla Xoliqov
22 окт 2019, 12:48
Бугун Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси дастлабки ярим финал жавоб учрашуви ўтказилади.

Саудия Арабистонининг энг номдор клуби "Ал Ҳилол" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Ўйин бизнинг вақт билан 21:15да бошланади. 

Эсингизда бўлса, Доҳада кечган биринчи ўйинда "Ал Ҳилол" меҳмонда тўп сурган бўлишига қарамай, 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Шундай экан, бугунги беллашувда мезбонларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Аммо "Ал Садд" ҳам учрашув бошланмай туриб қўлни кўтармоқчи эмас. 

"Ал Садд" таркибида бугун иккси асосий футболчи, Багдад Бунеджа билан ҳимоячи Абдулкарим Ҳассан дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. "Ал Ҳилол" сафида эса жиддий йўқотиш йўқ, бу жамоа ўйинга тўлиқ тайёр дея оламиз.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia