ОЧЛ. Бугун "Ал Жайиш" ҳам ўйнайди
09 фев 2016 10:59
Янгиликлар
ОЧЛ. Бугун "Ал Жайиш" ҳам ўйнайди
Бугун ОЧЛ-2016 плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашуви бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.
Қитъамизда бугун жами 8та плей-офф баҳси бўлиб ўтади.
Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" клуби Эронда "Нафт Теҳрон" меҳмони бўлади. Ушбу ўйин ғолиби Қаршининг "Насаф" клуби ўрин олган гуруҳда ўйнайди.
"Ал Жазира" - "Ал Садд" ўйини ғолиби эса "Пахтакор" билан бир гуруҳда иштирок этади. "Ал Садд" клуби сафида Хави ўйнашини эслатиб ўтамиз. Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" ва Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жуфтлигида ютган клуб "Локомотив" билан гуруҳда кураш олиб боради.
Шарқ минтақаси
"Поханг Стилерс" - "Ханой"
"Аделаида" - "Шандонг Луненг"
"Токио" - "Чонбури"
"Шанхай Ист Эйша" - "Муангтонг Юнайтед"
Ғарб минтақаси
17:00 "Бунёдкор" - "Ал Шабаб"
19:30 "Нафт Теҳрон" - "Ал Жайиш"
21:15 "Ал Жазира" - "Ал Садд"
22:20 "Ал Иттиҳод" - "Ал Виҳдат"
Ўхшаш янгиликлар
01:28
Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак” 9
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар