UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  4 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  8 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  42 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0

ОЧЛ. Бугун 5-тур баҳслари давом этади Янгиликлар

ОЧЛ. Бугун 5-тур баҳслари давом этади

Теглар :  ОЧЛ5-тур
Кеча Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтди.

Бугун эса кун тартибидан яна 8та ўйин жой олган. Дастлаб кечаги учрашувларга эътибор қаратсак. "С" гуруҳида баҳс олиб бораётган "Насаф" ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" клуби билан 0:0 ўйнади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Садд" БААнинг "Ал Васл" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, "D" гуруҳида ҳам ўйинлар ўтказилди. Теҳроннинг "Истиқлол" клуби ўз майдонида "Ал Райан"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Саудия Арабистонининг энг номдор клуби "Ал Ҳилол" БААда "Ал Айн"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Дарвоқе, "Истиқлол" таркибида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Сервер Жепаров кечаги ўйинда гол уришга эришди.

ОЧЛ. "С" гуруҳи. 5-тур. 2 апрель
"Насаф" - "Персеполис" 0:0
"Ал Садд" - "Ал Васл" 2:1

ОЧЛ. "D" гуруҳи. 5-тур. 2 апрель
"Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 2:1
"Истиқлол" - "Ал Райан" 2:0

Бугун Ғарб минтақасида 5-тур ўйинлари ўз якунига етади. Шарқ минтақасида эса энди навбатдаги тур беллашувлари бошланади. Бугун "Локомотив" Абу Дабида "Ал Ваҳда" меҳмони бўлади. "Темирйўлчилар" биринчи баҳсда рақибни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Бугун "Локомотив" ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади.

ОЧЛ. 5-тур. 3 апрель
15:00. "Серезо Осака" - "Жежу Юнайтед"
16:00. "Бурирам Юнайтед" - "Гуангжу Эвергранд"
16:00. "Сувон Самсунг" - "Сидней ФК"
17:00. "Шанхай Шенхуа" - "Кашима Антлерс"
19:15. "Зоб Аҳан" - "Ал Дуҳайл"
20:10. "Ал Ваҳда" - "Локомотив"
20:30. "Ал Гарафа" - "Ал Жазира"
21:20. "Ал Аҳли" - "Тракторсози"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика