UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  0 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13

ОЧЛ. Бош соврин кетма-кет 7-марта Шарққа кетди Янгиликлар

ОЧЛ. Бош соврин кетма-кет 7-марта Шарққа кетди

Теглар :  ОЧЛ финал
Шундай қилиб Осиё чемпионлар лигасининг бу йилги мавсуми ҳам тугади.

Теҳрондаги "Озоди" стадионида кечган иккинчи финал ўйинида ҳисоб очилмади. Биринчи учрашувда "Кашима Антлерс" 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Натижада японияликлар бу йилги мусобақада ғолибликни қўлга киритишди.

Қизиғи шундаки, ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери кетма-кет иккинчи марта япон клублари зафар қучди. Ўтган йил "Урава Редс" чемпионликни қўлга киритганди, бу мавсум эса "Кашима"га тенг келадигани топилмади. Худди шунингдек 2007/2008 йилги мавсумларда ҳам кетма-кет япон клублари зафар қучган. Хусусан 2007 йил "Урава Редс", орадан бир йил ўтиб эса "Гамба Осака" чемпион бўлган.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, қаторасига еттинчи бор бош соврин Шарқ минтақасига кетди. Охирги марта 2011 йил Ғарб вакили "Ал Садд" ОЧЛда зафар қучганди. Шундан бери "ғарбликлар"га ҳеч омад кулиб боқмаяпти.

Осиё чемпионлар лигасининг барча совриндорлари

2002/03 й. Ғолиб - "Ал Айн" (БАА); финалчи - "Бек Теро Сасана" (Таиланд)
2004 й. Ғолиб - "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони); финалчи - "Сеонгнам Ильва Чунма" (Ж.Корея)
2005 й. Ғолиб - "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони); финалчи - "Ал Айн" (БАА)
2006 й. Ғолиб - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Карама" (Сурия)
2007 й. Ғолиб - "Урава Редс" (Япония); финалчи - "Сепахон" (Эрон)
2008 й. Ғолиб - "Гамба Осака" (Япония); финалчи - "Аделаида Юнайтед" (Австралия)
2009 й. Ғолиб - "Поханг Стилерс" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони)
2010 й. Ғолиб - "Сеонгнам Ильва Чунма" (Ж.Корея); финалчи - "Зобахан" (Эрон)
2011 й. Ғолиб - "Ал Садд" (Қатар); финалчи - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)
2012 й. Ғолиб - "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
2013 й. Ғолиб - "Гуангжу Эвергранд" (Хитой); финалчи - "ФК Сеул" (Ж.Корея)
2014 й. Ғолиб - "Вестерн Сидней" (Австралия); финалчи - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
2015 й. Ғолиб - "Гуангжу Эвергранд" (Хитой); финалчи - "Ал Аҳли" (БАА)
2016 й. Ғолиб - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Айн" (БАА)
2017 й. Ғолиб - "Урава Редс" (Япония); финалчи - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
2018 й. Ғолиб - "Кашима Антлерс" (Япония); финалчи - "Персеполис" (Эрон)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика