UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  0 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  0 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  8 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  1 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  4 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  27 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  29 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  3 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  3 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  31 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  17

ОЧЛ. “Ал Шабаб” – “Кашива Рейсол” (2:2) ўйинидан кейинги фикрлар Янгиликлар

ОЧЛ. “Ал Шабаб” – “Кашива Рейсол” (2:2) ўйинидан кейинги фикрлар

Японияда кечган биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Саудиядаги жавоб баҳсида ҳам дуранг қайд этилди, фақат бу сафар якуний натижа 2:2 кўриниш олди.
Натижада ҳар иккала ўйин натижасига кўра “Кашива Рейсол” ОЧЛнинг ярим финалига йўл олди.

Нелсиньо Баптиста (“Кашива Рейсол” бош мураббийи): - Биз катта натижага эришдик. Ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз. 2009 йилдан буён Япония клуби мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келмаётганди. Биз эса буни уддаладик. Албатта, ўтказиб юборилган тезкор гол ўз таъсирини кўрсатди, бироқ шогирдларим тезда ўзларига келиб олишди. Иккинчи таймда тўпни кўпроқ назорат қилдик. Ҳатто ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Лекин майдон эгалари яна тўп кирита олишди. Ғалаба қозонмаган бўлсак-да, дуранг бизни ярим финал сари етаклади.

Мишель Прюдом (“Ал Шабаб” бош мураббийи): - Жуда қийин ўйинни ўтказдик. Ҳисобни очган бўлишимизга қарамай, ғалаба қозона олмадик. Тан олиш керак, бугун ҳар томонлама шаклланган кучли рақибга қарши тўп сурдик. Япон клуби анча тартибли ўйин намойиш этди. Иккита гол урдик ва шунча ўтказиб юбордик. Лекин биз эмас, рақиб ярим финалга йўл олди. Бу эса жуда алам қиляпти. Аммо шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика