ОЧЛ. "Ал Жайиш" "Насаф"нинг гуруҳидан ўрин олди

Narzulla Saydullayev
9 фев 2016, 21:35
ОЧЛ-2016 плей-офф босқичи доирасидаги "Нафт Теҳрон" - "Ал Жайиш" учрашуви бўлиб ўтди.

Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" сафарда бўлишига қарамай рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ва Ромариньо томонидан урилган голлар Қатар клубини гуруҳ босқичига олиб чиқди. Бугунги ўйинда Рашидов ўйин қайдномасига киритилмади.

"Ал Жайиш" "D" гуруҳида Ўзбекистонинг "Насаф", Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" ва БААнинг "Ал Айн" клубларига қарши кураш олиб борадиган бўлди.


ОЧЛ. Плей-офф.

"Нафт Теҳрон" (Эрон) - "Ал Жайиш" (Қатар) 0:2

Голлар: Ҳамдаллаҳ 63, Ромариньо 90+4


Сардор Рашидов ОЧЛда "Насаф"га қарши майдонга тушади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia