

Учрашувнинг биринчи бўлимида амирлик вакиллари тўлиқ устунлик қилган бўлишсада, дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди. Иккинчи бўлимда эса кутилмаганда эронликлар ҳисобни очишди. “Зоб Аҳан”нинг гондураслик ҳужумчиси Жерри Бенгстон “Ал Айн” дарвозасини ишғол этди. Учрашувнинг 76-дақиқасига келиб мувозанат тикланди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Исмоил Аҳмад боши билан дарвозага аниқ йўллади – 1:1.
Шу тариқа “С” гуруҳида биринчи турдан кейин “Ал Ахли” футболчилари уч очко билан пешқадамликни қўлга олган бўлса, “Ал Айн” ва “Зоб Аҳан” ҳисобида биттадан очко мавжуд. “Бунёдкор” эса ҳозирча жадвалда сўнгги поғонадан жой олди.



