UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  14 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  13 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7

ОЧЛ. "Пахтакор" 10 киши бўлиб "Аҳал" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" 10 киши бўлиб "Аҳал" билан дуранг ўйнади

Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасидаги "Аҳал" – "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


ОЧЛ, 4-тур

"Аҳал" (Туркманистон) – "Пахтакор" (Ўзбекистон) - 1:1

7 ноябрь, 2023 йил. Ашхобод. "Ашхобод" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти)

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми бин Насаруддин (Малайзия). 

Голлар: Алибек Абдураҳмонов 81, - 1:0 (Ҳакмуҳаммет Башимов). Ҳожимат Эркинов 90+5, - 1:1 (Дилшод Саитов).

"Аҳал": 96.Раҳат Жапаров, 3.Шуҳрат Союнов, 5.Ҳакмуҳаммет Башимов, 7.Мейлис Диниев, 8.Адилбек Равшанов (18.Салим Умаров, 82), 9.Гурбан Аннаев (11.Даянч Мередов, 62), 10.Элман Тагаев, 27.Язқилич Гурбанов, 30.Алибек Абдураҳмонов, 71.Атегелди Гелдиев, 98.Довран Ҳожамаммедов.

Захира: 1.Довлетяр Бердиев,  4.Ата Гелдиев, 6.Тўйли Ботиров, 12.Якуп Магсатов, 13.Рустам Аҳаллиев, 14.Беглимуҳаммет Бекмурадов, 19.Фуркат Турсунов, 20.Оразали Бегназаров, 66.Мовламберди Гошшанов, 77.Бегенч Мамиев.

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 10.Драган Черан (19.Пшемислав Банашак, 73), 20.Ҳожимат Эркинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достон Турсунов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 30.Метью Стинворден, 40.Кими Мерк. 

Огоҳлантиришлар: Шуҳрат Союнов 33, Язқилич Гурбанов 44, Шаҳзод Азмиддинов 49.

Четлатиш: Одилжон Ҳамробеков 65.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+9. ЎЙИН ТУГАДИ. "Аҳал" - "Пахтакор" 1:1

90+8. Яна "Пахтакор"да жарима тўпи, бу сафар ҳам Жапаров тўпни ушлаб олди

90+6. ЗАРБАААААА! Холдорхоновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Жапаровдан сейв!

90+5. ГОООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ! 1:1. Жарима тўпидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Саитов шерикларига узатди, Эркинов гол урди!

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБААА! Умаровнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Павлюченко тўпни қайтарди

81. ГОЛ! Бурчак тўпидан кейин Башимовнинг акрбатик зарбаси пасга айланиб кетди ва Алибек Абдураҳмонов гол уриб, ҳисобни очди - 1:0.

77. ЗАРБА! Ҳожимат Эркиновнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

73. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Черан ва Турғунбоев ўрнига Банашак ва Холдорхонов тушди

72. ЗАРБАА! Ҳожимат Эркиновнинг кучли зарбасидан кейин Жапаров тўпни қайтарди! Офсайд ҳам бор экан 

72. УХХХ! "Аҳал"да бурчак тўпи, Тагаевнинг узатмасидан кейин Союнов боши билан ноаниқ зарба берди

65. VAR Четлатиш! Одилжон Ҳамробеков "Пахтакор"ни қийин ҳолатда ташлаб кетмоқда.

64. Ҳакам VAR ни кўрмоқда, Ҳамробековга қизил бериши мумкин!

59. ЗАРБА! Диёр Холматовнинг зарбаси ноаниқ кетди

55. ЗАРБАААА! "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми, Саитовниг кучли зарбасидан кейин Жапаров тўпни қайтарди! 

50. ЗАРБААА! "Аҳал"да жарима тўпи, Элман Тагаевнинг кучли зарбасидан кейин Павлюченко сейв қилди

49. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Азмиддинов

47. ЗАРБАА! Чераннинг жаримадан йўллаган зарбаси аниқ чиқди, аммо Раҳат Жапаров тўпни ушлаб олди

47. Жарима тўпи, Собирхўжаевни йиқитишди

46. Иккинчи тайм бошланди. 


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

44. Огоҳлантириш. "Аҳал". Язқилич Гурбанов

44. ЗАРБА! Холматовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди! 

43. "Пахтакор" кетма кет икки марта бурчак тўпига эга бўлди, аммо дарвоза томон зарба берилмади

40. Тайм охирига келиб "Аҳал" кўпроқ олдинга ўтмоқда, ҳозир Павлюченко жамоасини қутқарди

36. Саитов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб узатди, шериклари унга ета олишмади

36. Драган Черан ҳозир рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлди ва зарба бера олмади

33. Огоҳлантириш. "Аҳал". Шуҳрат Союнов

27. "Пахтакор" босимни кучайтирмоқда, аммо гол йўқ

23. ЗАРБААА! Шуҳрат Союновнинг кучли зарбаси ва Павлюченкодан сейв! 

22. "Аҳал"нинг ҳужуми, бу сафар ҳам Павлюченко тўпни ушлаб олди

20. "Пахтакор"нинг ҳужуми, Саитов катта тезликда олдинга ўтди, Турғунбоевнинг тўп узатиши ўхшамади

16. ЗАРБА! "Аҳал"нинг ҳужуми зарба билан тугади, Одилбек Равшановнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

6. "Аҳал" бурчак тўпига эга бўлди, узатилган тўпни Павлюченко қайтарди!

2. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Холматовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика