UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  7 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  12 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

ОЧЛ. 3-турда қайси ўйинларни кўрамиз? Янгиликлар

ОЧЛ. 3-турда қайси ўйинларни кўрамиз?

Теглар :  ОЧЛ
2-4 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларини ўтказиш белгилаб қўйилганди.

Бироқ коронавирус туфайли бир нечта учрашувлар номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, ОФК Эрон клубларига 3-турда майдонга тушишларига рухсат бермади. Бунинг натижасида Ғарб минтақасида 3-турнинг фақат иккита ўйини бўлиб ўтади. 

Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби ўз майдонида "Шаржа"ни қабул қилса, "Ал Садд" сафарда "Ал Айн" меҳмони бўлади. ОЧЛ гуруҳ баҳсларида Эрондан тўртта клуб қатанашаётган бўлса, ОФК барча жамоалар иштирокидаги баҳсларни қолдирди. Хусусан 3 март куни Тошкентда бўлиб ўтиши лозим бўлган "Сепахон" - "Ал Наср" баҳси ҳам ўтказилмайдиган бўлди. 

Коронавирус Саудия Арабистонига ҳам етиб борган кўринади. Чунки Саудия клублари уйдаги беллашувларни ўтказмайдиган бўлишди. Шу туфайли "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" баҳси ҳам қолдирилди. 

Шарқ минтақасида ҳам бу тур фақат иккита учрашув ўтказилади. Маълумки, Хитой клублари ўз уйларида ҳамон тўп тепа олишмаяпти. Шунингдек, Жанубий Корея клубларига ҳам уйда ўйин ўтказишга рухсат берилмаяпти. Натижада Икром Алибоев жамоаси "Сеул" иштирокидаги баҳс ҳам қолдирилди. 

Бу тур Жанубий Кореянинг иккита клуби сафарда ўйнайди. "Сувон Самсунг" Малайзияга йўл олса, "Чонбук Хюндай" Австралияда "Сидней" меҳмони бўлади.      


Ўтказиладиган ўйинлар: 

"C" гуруҳи. 3-тур

2 март. "Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Шаржа" (БАА) 


"D" гуруҳи. 3-тур

3 март "Ал Айн" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар)


"G" гуруҳи. 3-тур

3 март. "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) - "Сувон Самсунг" (Ж.Корея)


"H" гуруҳи. 3-тур

4 март. "Сидней ФК" (Австралия) - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)


Қолдирилган ўйинлар: 

"A" гуруҳи. 3-тур

"Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Ал Шорта" (Ироқ)

"Ал Ваҳда" (БАА) - "Истиқлол" (Эрон)

 

"B" гуруҳи. 3-тур

"Ал Ҳилол" (С.Арабистони) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Шаҳр Ходро" (Эрон)


"C" гуруҳи. 3-тур

"Персеполис" (Эрон) - "Ал Таавон" (С.Арабистони)


"D" гуруҳи. 3-тур

"Сепахон" (Эрон) - "Ал Наср" (С.Арабистони)


"E" гуруҳи. 3-тур

"ФК Сеул" (Ж.Корея) - "Чианграи Юнайтед" (Таиланд)

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика