UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  4 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

ОЧЛ-2022. Бир ҳафта ичида "Пахтакор"нинг учала рақибида янги мураббийлар иш бошлади Янгиликлар

ОЧЛ-2022. Бир ҳафта ичида "Пахтакор"нинг учала рақибида янги мураббийлар иш бошлади

7 апрель куни "Пахтакор" клуби Осиё чемпионлар лигасидаги ўз юришини бошлайди.

Ўзбекистон чемпиони "Сепахон" (Эрон), "Ал Дуҳаил" (Қатар) ва "Ал Ал Таавон" (Саудия Арабистони) клубларига қарши кураш олиб боради.

Қизиқарли томони шундаки охирги бир ҳафта ичида ҳар учала рақиб мураббийлар штабида янги мутахассислар иш бошлади.

Кеча, 4 апрель куни "Ал Таавон"нинг португалиялик бош мураббийи Хосе Мануэль Гомеснинг ўрнини нидерландиялик 55 ёшли Жон Ван Дер Бром эгаллади. Ван Дер Бром мураббий сифатида "Андерлехт" билан бирга Бельгия чемпиони ва Суперкубоги соҳиби бўлган. "Генк" устози сифатида Бельгия кубогини қўлга киритган. У 2021 йилнинг декабрь ойида "Генк"дан кетганидан кейин ишсиз юрганди. Фаолияти давомида "Ден Хааг", "Витесс", "АЗ Алкмаар", "Утрехт" (барчаси Нидерландия), "Андерлехт" ва "Генк" (иккаласи Бельгия) клубларини бошқарган.




25 март куни "Ал Дуҳаил" бош мураббийи португалиялик Луис Кастронинг ўрнини аргентиналик машҳур футболчи Эрнан Креспо эгаллади. Креспо мураббийлик фаолияти давомида "Модена" (Италия), "Банфильд", "Дефенса Хустисия" (иккаласи Аргентина), "Сан Паулу" (Бразилия) каби клубларни бошқарди. "Дефенса" билан 2020 йилда "Copa Sudamericana" мусобақасида ғолиб бўлди, 2021 йилда "Сан Паулу" билан Паулиста чемпионати олтин медалларини қўлга киритди.




28 март куни "Сепахон" мураббийлар штабида янги португалиялик мутахассис Луис Мартинес иш бошлади. У бош мураббий Муҳаммад Навидкияга ёрдам беради. Луис Мартинес фаолияти давомида "Спортинг", "Портимоненсе", "Брага" (барчаси Португалия), "Тоттенхэм" (Англия), "Зенит" (Россия), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ва Саудия Арабистони миллий терма жамоаларида турли лавозимларда ишлаган.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 7 апрель куни 1-тур доирасида "Сепахон"га қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.



Пахтакор

Драган Черан - 28'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 1-тур

07/04/2022, 23:15

3
:
1
Тугади

Сепахан

Shahriar Moghanlou - 49', Shahriar Moghanlou - 55', Mohammad Reza Hosseini - 70'

45'
90'
28'  Драган Черан
28'  Ходжимат Эркинов
64'  Kamen Hadzhiev
65'  Ikrom Alibaev (Sardor Rashidov)
76'  Азизбек Тургунбаев (Mirzhakhon Mirakhmadov)
88'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
25'  Shahriar Moghanlou
33'  Soroush Rafiei
34'  Мохаммед Карими
49'  Shahriar Moghanlou
49'  Farshad Ahmadzadeh
55'  Shahriar Moghanlou
55'  Mohammad Nejadmahdi
70'  Mohammad Reza Hosseini
70'  Даниал Эсмаилифар
76'  Soroush Rafiei (Masoud Rigi)
87'  Саджад Шахбаззаде (Milad Jahani)
87'  Farshad Ahmadzadeh (Jalalaldin Ali Mohammadi)
90'  Mohammad Reza Hosseini (Reza Mirzaei)






Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика