UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  3 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  9 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  2 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  2 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  17 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз" Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз"

ОЧЛ-2021 шарқ минтақаси "I" гуруҳидан ўрин олган "Кавасаки Фронатале" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдин Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович ва футболчи Ши Юченг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз, деб ўйлайман. "Кавасаки Фронтале" жуда кучли жамоа. Мусобақага ёшлар таркиби билан келган бўлсакда, улар билан тенглашишга уриниб кўрамиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Тўғри таркибимизда ёшлар тўп тепмоқда. Айримлари кучли жамоаларга қарши ўйиндан сўнг толиқиб қолишди. Шу боис таркибда ўзгаришлар бўлади. Мени қувонтирадиган футболчилар осон бўлмаган рақиблар билан ўйинларда тажриба тўплашмоқда. Масалан "Юнайтед Сити"га қарши учрашувда 2та гол уриб, 3та ўтказиб мағлубиятга учрадик. Агар таркибимизда 3 нафар бўлса ҳам ёши катта футболчилар бўлганида ҳисобни ушлаб қола олардик. Бу улар учун дарс бўлди. ОЧЛдаги ўйинлар футболчиларни тез фикрлашга ўргатади. Шу боис турнир жамоамиз учун фойдали бўлди, деб ўйлайман",- дейди Зоран Янкович.



"Эртага бизни қизиқ ва қийин ўйин кутмоқда. Мусобақа бизга тажриба бермоқда. Ўзимизга нимадир оляпмиз. Шу боис бизда ортиқча босим йўқ. Мақсадимиз кучли жамоалардан керакли жиҳатларни ўзлаштириш эди",- дейди Ши Юченг.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика