ОЧЛ-2021. Гуруҳ босқичи апрель ойида марказлашган ҳолда ўтади

Narzulla Saydullayev
15 янв 2021, 16:58
2021 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси тақвими тасдиқланди.

ОЧЛнинг гуруҳ босқичи баҳслари марказлаштирилган ҳолда Ғарб минтақасида 14-30 апрель кунлари, Шарқ минтақасида эса 21 апрелдан 7 майгача бўлиб ўтади.

1/8 финал (битта ўйин) - Ғарб минтақасида 13-14 сентябрь, Шарқ минтақасида 14-15 сентябрь
Чорак финал (битта ўйин) - Ғарб минтақасида 27-28 сентябрь, Шарқда 28-29 сентябрь
Ярим финал (иккита ўйин) - Ғарб минтақасида 19 ва 26 октябрь , Шарқ минтақасида 20 ва 27 октябрь
Финал (иккита ўйин) - 21 ва 27 ноябрь

Ғарбда плей-офф учрашувлари 7 апрель куни ўтиши кўзда тутилган. Шарқда шу куни дастлабки икки босқич ўтказилади, плей-офф ўйинлари 14 апрель санасига белгиланган", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›