UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  6 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  52 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

ОЧЛ-2021. АГМК гуруҳ босқичига чиқиши учун битта ўйинда ютса кифоя-ми? Янгиликлар

ОЧЛ-2021. АГМК гуруҳ босқичига чиқиши учун битта ўйинда ютса кифоя-ми?

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

"Эртага ОЧЛ мусобақалар қўмитаси Чемпионлар Лигасининг янги мавсум тақвимини тасдиқлайди. Қўмита аъзоларига фақат битта вариант таклиф қилингани ҳисобга олинса, ушбу вариант маъқулланади.

Бу ҳолатда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич ғарб минтақаси 14-30 апрелда, шарқ минтақасида эса 21 апрель - 7 май саналарида марказлаштирилган ҳолда ўтказилади.

Кейинги тақвим қуйидагича кўриниш олади:

1/8 финал (битта ўйин) - 13-14 ва 14-15 сентябрь,

Чорак финал (битта ўйин) - 27-28 ва 28-29 сентябрь,

Ярим финал (иккита ўйин) - 19 ва 20 октябрь, 26 ва 27 октябрь,

Финал (иккита ўйин) - 21 ва 27 ноябрь.

Қизиқарлиси, ғарбда дастлабки босқич кўзда тутилмаган. Бу шубҳасиз жамоалар сонининг қисқариши билан боғлиқ. Ва бу шуни англатадики, АГМК Чемпионлар Лигаси иштирок этишни плей-офф босқичидан бошлайди ва кутилганидек Ироққа бормайди. Катта эҳтимол билан АГМК гуруҳ босқичига чиқишга йўлланма учун 7 апрелда Доҳада "Ал Гарафа"га қарши ўйнайди", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика