ОЧЛ-2020 саралаш. Эрон клубларига техник мағлубият ёзилиши мумкин
21 янв 2020 21:35
Янгиликлар
ОЧЛ-2020 саралаш. Эрон клубларига техник мағлубият ёзилиши мумкин
Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигаси янги мавсум гуруҳ босқичига чиқиш учун 2-саралаш раунди ўйинлари бўлиб ўтди.
Маълум сабабларга кўра, Эрондаги баҳслар ўтказилмади. Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев telegram'даги саҳифаси орқали бунга аниқлик киритиб ўтди.
“ОФК Эрон клубларининг 2-саралаш босқичидаги уй учрашувларини 25 январь санаси билан Амирликларга (БАА) кўчирди. Агар, “Истиқлол-Техрон” ва “Падидех” (“Шахр Хадро”) ушбу қарорга рози бўлса, у ҳолда улар Амирликларга учиб келиши ва ўйин ўтказиши шарт бўлади. Бордию, улар олдин айтилганидек, мусобақани бойкот қилишга қатъий қарор қилишса, унда жамоаларга техник мағлубият ёзилади. Воқеалар ривожини кузатамиз”, – дея қайд этган Никимбаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар