ОЧЛ-2019. "Локомотив" рақиби "Ал Ваҳда" Тошкентга келишдан олдин йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
28 фев 2019, 11:31
БАА про-лигасида 17-туридан ўрин олган "Ал Ваҳда" - "Банияс" учрашуви бўлиб ўтди.

Аргентиналик Себастьян Тальябуэ ва бразилиялик Леонардонинг иккитадан голлари эвазига "Ал Ваҳда" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни "Ал Ваҳда" ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида "Локомотив" клуби меҳмони бўлади.

"Ал Ваҳда" - "Банияс" 4:1
Голлар: 
Тальябуэ 26, 50, Леонардо 53, 62 - Юсуф Жобир 45+2.
"Ал Ваҳда": Ал Шамси, Ал Камоли, Рим Чанг Ву, Ал Менҳоли, Аббос Жума, Алмеҳрзи, Тариқ Аҳмад (Носир Абдулҳади, 77), Леонардо (Исмоил Матар, 63), Ҳалил Иброҳим, Ал Харби, Тальябуэ.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia