

"Осиё чемпионлар лигасида вазият шундай: икки клубимиз плей-оффдан бошлайди. Иккинчи клубимиз ўз уйида Иорданиянинг "Ал Файсали", учинчи клубимиз Қатарда "Ал Гарафа"га қарши ўйнайди", - деб ёзади Алишер Никимбаев твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ОЧЛ-2018ни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди.
Агар Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор" ғолиб бўлса "Ал Файсали" билан ўйнайди ва "Насаф" Қатарга боради. Агар финалда "Локомотив" ғолиб бўлса "Насаф" ўз уйида "Ал Файсали"ни қабул қилади ва "Пахтакор" "Ал Гарафа" меҳмони бўлади.




