UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  2 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  170 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

ОЧЛ-2017. "Локомотив"нинг рақиблари ғалаба қозонди Янгиликлар

ОЧЛ-2017. "Локомотив"нинг рақиблари ғалаба қозонди

Осиё чемпионлар лигасида "Локомотив" билан бир гуруҳдан жой олган "Ал Аҳли" кеча ғалабага эришди.

БАА чемпионатининг навбатдаги турини "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Наср"га қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ўйинда Эвертон Рибейро ва Аҳмад Халил томонидан киритилган голлар Козмин Олариу шогирдларига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Аҳли" ҳисобидаги очколар сони 32тага етди ва жамоа 2-ўринда бормоқда.


БАА чемпионати. 15-тур
АЛ АҲЛИ - АЛ НАСР 2:1
Голлар:
Э.Рибейро, 40. А.Халил, 72 - КембоғЭкоко, 45.

"Ал Аҳли" таркиби:
Саиф Юсуф
Абдулазиз Ҳусайн
Абдулазиз Санқур
Аҳмад Халил (Волид Ҳусайн, 85)
Эвертон Рибейро (Муҳаммад Сабил, 90)
Ҳабиб Ал Фардан
Хамис Исмоил
Мажид Ҳассан (Исмоил Ал Ҳаммади, 61)
Макете Диоп
Салмин Хамис
Валид Аббос



"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби "Ал Таавон" (Саудия Арабистони) кеча Қирол Кубоги мусобақасида ўйин ўтказди.
 
Сафарда "Ал Нажум" меҳмони бўлган ушбу жамоа 1:0 ҳисобида зафар қучди ва Кубокнинг кейинги босқичига йўл олди. "Локомотив" бу йилги ОЧЛни айнан шу жамоага қарши учрашув билан бошлайди.

ОЧЛ 1-тур баҳси 20 февраль куни Саудияда бўлиб ўтади. Унгача "Ал Таавон" ички чемпионатда тўртта расмий учрашувда майдонга тушади.

26 январь. "Ал Раед" - "Ал Таавон"
1 февраль. "Ал Таавон" - "Ал Шабаб"
11 февраль. "Ал Таавон" - "Ал Иттиҳод"
16 февраль. "Ал Фатеҳ" - "Ал Таавон"


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика