ОЧЛ-2017. "Локомотив"нинг рақиби "Ал Аҳли" мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
29 янв 2017
"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби "Ал Аҳли" кеча ўз майдонида ютқазиб қўйди.

БАА чемпионатининг навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида "Ал Айн"га қарши ўтказган "Ал Аҳли" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг биринчи таймида ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг 51-дақиқада "Ал Айн" етакчиси Умар Абдулраҳмон ўйиндаги дастлабки тўпни киритди. 87-дақиқада мезбонлар вакили Сайид Жассим Солиҳ ҳисобни тенглаштирди. Лекин 90+1-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Кайо ғалаба тўпини киритиб, ўз жамоасига уч очкони тақдим этди.

БАА про лигаси
Турнир жадвалида "Ал Аҳли" 16 ўйиндан сўнг 32 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Аҳли" баҳси 27 февраль куни ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz