ОЧЛ-2017. Филиппин клуби кейинги босқичга йўл олди

Narzulla Saydullayev
24 янв 2017, 18:48
Бугун 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси дастлабки ўйини бўлиб ўтди.

Дастлабки ўтиш босқичида Филиппиннинг "Глобал" ҳамда Сингапурнинг "Тампинес Роверс" клублари тўқнаш келишди.

Мезбонлар иккинчи бўлимда урилган иккита гол эвазига ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олишди - 2:0. "Глобал" навбатдаги босқичда Австралиянинг "Брисбен Роар" клубига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, бу босқичда Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби ҳам иштирок этади. Қаршиликлар Тошкентда Баҳрайннинг "Ал Ҳидд" клубини қабул қилишади. Мазкур ўйин 31 январь куни соат 16:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.



"Глобал" - "Тампинес Роверс" 2:0

Голлар
: Аззави 61, БаҲодоран 73

"Глобал": Дейто, Барбасо, Агуиналдо, Калое, Хартманн, Баҳодоран, Д.Вильянуэва, Минегиши, Сасаки, Аззави

"Тампинес Роверс": Маҳбуд, Беннет, Мохана, Ҳамза, Сон Йонг Чан, Мухтор, Ханапи, Мустафич, Мегуми, Амри, Жони.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia