ОЧЛ-2017. “Ал Жайиш” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Narzulla Saydullayev
3 фев 2017
Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги “Ал Жайиш” – “Бунёдкор” учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи аниқ бўлди.

ОФК ушбу баҳсга иорданиялик Адҳам Макҳадмеҳ бошчилигидаги ҳакамларни тайинлаган.

Учрашув 7 февраль куни Доха шаҳридаги “Абдуллоҳ бин Халифа” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.


ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учрашуви
“Ал Жайиш” (Қатар) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
7 февраль 2017. Доха. “Абдуллоҳ бин Халифа” стадиони. 20:15 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Адҳам Макҳадмеҳ (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Ал Роалле, Исса Маҳмуд Ал Амави (иккаласи Иордания)
Захира ҳаками: Мурад Аҳмад Ал Заваҳреҳ (Иордания)
Учрашув комиссари: Минду Доржи (Бутан)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia