UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  0 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  4 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  44 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  0 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  10 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8

ОЧЛ-2016. “Плеф-офф”нинг барча иштирокчилари маълум Янгиликлар

ОЧЛ-2016. “Плеф-офф”нинг барча иштирокчилари маълум

Теглар :  ОЧЛБунёдкор
Олий лига 29-туридан сўнг Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурди.

Шу тариқа, 2016 йилги Осиё Чемпионлар лигасининг ғарб минтақаси “плей-офф” босқичида иштирок этадиган барча 15та жамоа номи маълум бўлиб улгурди. Булар:
1.Ал-Иттиҳод” (Жидда, Саудия Арабистони)
2.“Нафт” (Теҳрон, Эрон)
3.“Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон)
4.“Ал-Жазира” (Абу-Даби, БАА)
5.“Ал-Шабаб” (Дубай, БАА)
6.“Ал-Садд” (Доҳа, Қатар)
7.“Ал-Жаиш” (Доҳа, Қатар)
8.“Нафт Ал-Васат” (Нажаф, Ироқ)
9.“Ал-Қува Ал-Жавия” (Боғдод, Ироқ)
10.“Ал-Қувайт” (Ал-Қувайт, Қувайт)
11.“Ал-Виҳдат” (Амман, Иордания)
12.“Ал-Оруба” (Сур, Уммон)
13.“Ал-Муҳаррақ” (Муҳаррақ, Бахрайн)
14.“Ал-Аҳад” (Байрут, Ливан)
15.“Ал-Жаиш” (Дамашқ, Сурия)

2016 йилги Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичи худди ўтган йилдаги каби учта босқичдан иборат бўлади. Дастлабки босқич 27 январь куни ўтказилади ва унда олтита жамоа иштирок этиб, учта ғолиб жамоа номига ойдинлик киритадилар. Шундан сўнг, иккинчи босқичда иштирок этадиган бешта жамоага биринчи босқичнинг учта ғолиб қўшилиб, тўртта жуфтликни ташкил этишади. Шу тариқа, яна тўрта жамоа саралаб олинади. Бу ўйинлар 2 февраль куни бўлиб ўтади. Ва ниҳоят “плей-офф”нинг якуний, учинчи босқичида иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган тўртта жамоа ОФК рейтинггида нуфузи баландроқ бўлган мамлакатлар клублари билан рўбарў келадилар. Аниқроғи, Ал-Иттиҳод” (Жидда, Саудия Арабистони), “Нафт” (Теҳрон, Эрон), “Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон) ва “Ал-Жазира” (Абу-Даби, БАА) клублари якуний, учинчи босқичдан курашга қўшилишиб, иккинчи босқичдан мувафақиятли ўтган тўртта жамоани қабул қиладилар. Гуруҳ босқичига йўлланма берувчи учинчи босқич баҳслари 9 февраль санасига белгиланган. Гуруҳ ўйинлари 23-24 февралдан бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика