

"H" гуруҳида Австралиянинг "Сидней" клуби ўз майдонида мусобақанинг амалдаги ғолиби Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубини қабул қилди. Учрашувда майдон эгалари ўз таркибида Паулиньо, Рикардо Гоуларт ва Жексон Мартинез каби юлдузларни жамлаган клубни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи ўйинда "Поханг Стилерс" "Урава Ред Даймондс"ни 1:0 ҳисобида таслим қилди.
"Сидней" - "Гуанчжоу Эвергранд" 2:1
Голлар: Стамболзиев 17, Димитриевич 88 - Хуанг Бовен 25.
Амалга оширилмаган пенальти: Рикардо Гоуларт 22
"Поханг Стилерс" - "Урава Ред Даймондс" 1:0
Гол: Сон Жун Хо 20 пенальти
Четлатиш: Сон Жун Хо 69 ("Поханг Стилерс")

"G" квартетида эса Свен Йоран Эрикссон бошчилигидаги "Шанхай Ист Эйша" клуби Жанубий Кореянинг "Сувон" клубини 2:1 ҳисобида таслим қилди.
"Гамба Осака" ўз уйида "Мельбурн Виктор" билан муроса кўчасини танлади - 1:1.
"Гамба Осака" - "Мельбурн Виктори" 1:1
Голлар: Я.Эндо 57 - С.Курата 3 автогол
"Шанхай Ист Эйша" - "Сувон Блюингз" 2:1
Голлар: Элкесон 32, Ву Леи 52 - Жанг Хюн Су 72




