UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  9 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   9 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  48 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  16 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

ОЧЛ-2016. Финалда Жанубий Корея клуби ўйнайди Янгиликлар

ОЧЛ-2016. Финалда Жанубий Корея клуби ўйнайди

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги битта ўйин ўз якунига етди.

Хитойда "Шандон Луненг" клуби Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби билан беллашди. Дастлабки ўйинда "Сеул" ўз уйида 3:1 ҳисобида зафар қучганди.

Бугунги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва Сервер Жепаровнинг собиқ клуби ярим финалга чиқди.

Кеча шарқий минтақада ярим финалга йўлланма олган дастлабки клуби номи маълум бўлганди. Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" жамоаси икки ўйин натижасига кўра "Шанхай СПИГ" клубини 5:0 ҳисобида ортда қолдирди.

Шундай қилиб, ярим финалда "Чонбук Хюндай Моторс" ва "Сеул" клублари ўзаро тўқнаш келишади.

Ғарбий минтақада ярим финалга чиққан биринчи жамоа номи маълум - "Ал Айн". Иккинчи ярим финалчи бугун бўлиб ўтадиган "Ал Жайиш" - "Ал Наср" (биринчи ўйин 3:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.

Ярим финал баҳслари 27-28 сентябрь ва 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Финал 19 ва 26 ноябрь кунларига белгиланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика