UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  7 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4

ОЧЛ-2016. Чорак финал қуръаси СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади Янгиликлар

ОЧЛ-2016. Чорак финал қуръаси СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бунда 1/4 финал жуфтликлари ҳамда кимнинг қайси санада ўйинларни ўтказиши маълум бўлади.

ОЧЛда қитъанинг кучли саккизта жамоаси қолди: "Ғарб" минтақасидан тўртта ва "Шарқ"дан тўртта. "Ғарб" - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Ал Жайиш" (Қатар), "Ал Наср" ва "Ал Айн" (ҳар иккаласи БАА). "Шарқ" - "Шандонг Луненг", "Шанхай SIPG" (иккаласи Хитой), "Сеул" ва "Чонбук Моторс" (ҳар иккаласи Жанубий Корея).

ОЧЛ регламентига биноан "Шарқ" ва "Ғарб" клублари то финалгача бир-бирларига қарши тўқнаш келишмайди. Бундан келиб чиқадики, "Локомотив"нинг 1/4 финалдаги рақиби яна "Ғарб" минтақасидан бўлади: "Ал Жайиш", "Ал Наср" ёки "Ал Айн". Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 23-24 август, жавоб баҳслари эса 13-14 сентябрь кунларига мўлжалланган.

Ушбу маросим 12:30 дан бошлаб СПОРТ каналида тўғридан тўғри олиб кўрсатилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика