UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  25 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

ОЧЛ. 2-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. 2-тур рамзий терма жамоаси

3-4 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"Пахтакор" сафарда, "Локомотив" ўз майдонида дуранг натижа қайд этган бўлса, "Бунёдкор" ва "Насаф" бу турда ютқазиб қўйди. Биз эса сайтимиз одатига кўра, 2-турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

ДАРВОЗАБОН
Александр Лобанов ("Пахтакор")



Бу турда "Ал Шабаб" меҳмони бўлган "Пахтакор" 2:2 ҳисобини қайд этди. Гарчи жамоа ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборган бўлса-да, "Пахтакор" посбони Александр Лобанов ўз ишини яхши бажарди. У бир неча бор рақиб футболчилари томонидан берилган зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди.

ҲИМОЯЧИЛАР
Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор")
Егор Кримец ("Пахтакор")
Неманья Яничич ("Локомотив")
Салим Мустафоев ("Локомотив")
Рой Рок ("Насаф")



"Бунёдкор"нинг аввалги ўйинида кўпчилик футболчилар ажралиб турганди, бироқ "Персеполис"га қарши баҳсда Акмал Шораҳмедовдан бошқа ҳеч ким ўз ишини пухта бажара олмади. "Пахтакор" ҳимоячиси Егор Кримецга келсак, у ҳам сафардаги ўйинда ўзини кўрсата олди. Кримец бир вазиятда ҳатто гол уриши ҳам мумкин эди. "Локомотив" ўз майдонида "Фулад"ни енга олмади. Лекин мазкур баҳсда Неманья Яничич билан Салим Мустафоев яхши ҳаракат қилишди. Айниқса, Мустафоев рақиб ўйинчиларига умуман ўйин бермади. "Насаф"нинг янги легионери Рой Рок ҳам тезда жамоа ўйинига киришиб кета олди. У "Ал Аҳли" билан кечган баҳсда яхши ҳаракат қилди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Артур Геворкян ("Насаф")
Самир Бекрич ("Бунёдкор")
Кахи Махарадзе ("Пахтакор")
Олег Зотеев ("Локомотив")



Агар Геворкян жарима тўпидан унумли фойдаланмаганида "Насаф"нинг гол уриши амримаҳол эди. Аммо Геворкян томонидан киритилган чиройли гол ҳам "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Самир Бекрич эса ҳар ҳолда тузук ўйнаб турганди. То алмаштирилгунга қадар рақиб дарвозаси томон хавф кўпинча шу футболчи томонидан келаётганди. Лекин нима учундир мураббий уни алмаштирди ва ўйин тизгина тўлиқ рақиб қўлига ўтди.



"Пахтакор" сардори Кахи Махарадзе кетма-тет иккинчи ўйинда ҳам гол уришга эришди. Грузиялик футболчи аллақачон "Пахтакор" етакчисига айланиб олди. У ҳар бир учрашувда ўзидан илиқ таассурот қолдиряпти. "Локомотив"даги Олег Зотеевни бошқалардан ажралиб турди деб бўлмайди, фақат унинг ностандарт ҳаракатлари жамоага фойда келтирди дея оламиз.



ҲУЖУМЧИ
Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Худди Махарадзе каби Игорь Сергеев ҳам ОЧЛда иккита гол уришнинг уддасидан чиқди. Сафарда "Ал Шабаб" билан кечган ўйинда Сергеев ҳам гол урди, ҳам пенальти ишлади. Қолаверса, рақиб ҳимоячиларини доим саросимага солиб турди. Шу боис уни ҳам 2-тур рамзий
терма жамоасига киритдик.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика