UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  3 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми? Янгиликлар

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми?

Кеча Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг дастлабки мавсумига старт берилди.

Ҳозирча Ғарб минтақасида фақат иккита ўйин ўтказилган бўлса, бугун бошқа учрашувлар бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қаршиликлар 2023 йилги мавсум Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида мусобақада иштирок этишади. 

"Насаф" гуруҳдаги илк ўйинини бугун Кувайтда "Кувайт" СК жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 21:00да старт олади. 

Мусобақа формати ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси 2 аввалги ОФК Кубогининг "меросхўри" бўлиб, бу йилдан янги номга эга бўлди. Бунгача ушбу мусобақа 20 йил давомида ОФК Кубоги номи билан аталиб келди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинган. ОЧЛ 2 клубларни икки минтақага бўлган ҳолда ўтказилади. Шунда Шарқ минтқасида 16та, Ғарб минтақасида ҳам 16та жамоа кураш олиб боради. 

"Насаф" Ғарб минтақасининг "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, ўз ўйинларини "Кувайт СК", БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн Ирбид" клубларига қарши ўтказади.

Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 1/8 финалда жамоалар 8та жуфтликка бўлинади ва ўйинлар уй-меҳмон тарзида кечади. Гуруҳ ўйинлари якунига етганидан сўнг 12 декабрь куни 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 


"Насаф"нинг тайёргарлиги ҳақида



Айни пайт Суперлигада пешқадамлик қилаётган "Насаф" бу ўйинга яхши кайфиятда етиб келди. Жамоа Суперлиганинг охирги 4та ўйинида фақат ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказмади. Тўплар нисбати 7-0. Буни эса жуда яхши кўрсаткич деса бўлади.

"Насаф" Кувайтга Тошкент - Доҳа - Кувайт йўналиши бўйлаб 16 сентябрь куни етиб борди ва икки бор машғулот ўтказишга улгурди. Кеча бўлиб ўтган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қизиқ беллашув кутаётганини билдирди. 


"Кувайт СК" ҳақида 



Бу жамоа Кувайтнинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. Айтиш мумкинки, "Кувайт СК" бу Кувайтнинг "Пахтакор"и - яъни халқ жамоаси. "Кувайт СК" шу пайтгача 19 марта мамлакат чемпиони бўлган. Бундан ташқари 50дан зиёд турли совринлари бор. Жамоа бунгача 3 марта ОФК Кубогида зафар қучган - 2009, 2012 ва 2013 йилларда.

"Кувайт СК" мамлакатдаги энг ёши катта жамоа ҳисобланади: 1960 йилда ташкил топган. Жамоанинг ҳозирги ўйинларига тўхталадиган бўлсак, "Кувайт СК" бунгача ички чемпионатда 4та учрашувда майдонга тушиб, барчасида зафар қучди. Тўплар нисбати 14-1. Дарвоқе бу жамоа ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида иштирок этиш учун плей-оффда Баҳрайннинг "Ал Аҳли" клубидан устун келди.

Клуб бош мураббийи 50 ёшли черногориялик Небойса Йовович ҳисобланади. Қизиғи, мураббийнинг исми қулоққа русча "не бойся", яъни "қўрқма" деган сўзга ўхшаб эшитиларкан. Лекин қўрқишга ҳожат йўқ, "Ал Виҳдат" Қаршига келиб 1:5 ҳисобида енгилганида ҳам жамоа бош мураббийи шу киши эди. 


Х.Холиқов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика