UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  7 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

ОЧЛ 1/8 финалга тайёргарлик: Араб клублари Европада Янгиликлар

ОЧЛ 1/8 финалга тайёргарлик: Араб клублари Европада

Осиё чемпионлар лигасида Шарқий минтақа клублари 1/8 финал ўйинларини ўтказиб бўлишди.

1/8 финал натижаларига кўра, "Шанхай СИПГ" (Хитой), "Урава Редс" (Япония), "Гуангжу Эвергранд" (Хитой) ва "Кашима Антлерс" (Япония) жамоалари чорак финалда ўйнайдиган бўлишди. Ғар минтақаси клублари эса август ойида 1\8 финал учрашувларини ўтказишади. 

1/8 финал жуфтликлари: 

"Ал Наср" (Саудия Арабистони) - "Ал Ваҳда" (БАА)

"Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Зобаҳан" (Эрон)

"Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Ал Садд" (Қатар)

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 

Дастлабки учрашувлар 5-6 август, жавоб баҳслари эса 12-13 августда бўлиб ўтади. 

Ҳозирда барча 8та жамоа бўлажак беллашувларга тайёргарликни бошлаб юборган. Хусусан Саудия Арабистонининг икки клуби "Ал Ҳилол" билан "Ал Иттиҳод" ўз режаларини маълум қилди. Унга кўра, "Ал Ҳилол" янги мавсумга ҳозирликни Австрияда ўтказади. Маълумки, ушбу жамоага яқинда бош мураббий этиб Резван Луческу тайинланди. Янги мураббий жамоани Австриянинг Лиенц шаҳрига олиб боришни маъқул кўрди. "Ал Ҳилол" бу ерда уч ҳафта мобайнида машғулот ўтказади. 


"Ал Иттиҳод" ёзги йиғинни Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказмоқда. Хосе Луис Сиерра шогирдлари Эроннинг "Зобаҳан" клуби билан бўладиган ўйинга тайёргарликни мана шу ерда олиб боришади. Маълумки, "Ал Иттиҳод" бу йилги ОЧЛда "Локомотив" билан битта гуруҳда кураш олиб борди ва гуруҳда "Ал Ваҳда"дан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Жиддаликлар Манчестерга кетишдан олдин ўз сафларига Абдуллоҳ Ал Малки, Ҳамдан Ал Шаммари, Абдулраҳмон Ал Обуд каби футболчиларни қўшиб олишди. 


"Локомотив"нинг ОЧЛдаги яна бир гуруҳдоши "Ал Ваҳда" Голландия вариантини маъқул қўлди. Жамоа у ерда 25 июндан бери машғулот ўтказяпти. Икки ҳафта олдин клубда бош мураббий ўзгарди: Хенк Тен Кате жамоани тарк этиб, ўрнига Маурисе Стейн тайинланди. Хенк Тен Катенинг клубдан кетишига сабаб "Ал Ваҳда"нинг ички чемпионатда 3-ўринни эгаллагани бўлди. Бу жамоа ОЧЛ 1/8 финалида Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клубига қарши баҳс олиб боради.


Европада йиғин ўтказаётган яна бир жамоа бу Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби. "Ал Дуҳайл" Португалиянинг Порто Майо шаҳрини танлади. Маълумки, бу жамоа ўтган мавсумни Қатар Амири Кубоги финалида "Ал Садд"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиш билан якунлади. Руи Фариа шогирдлари ОЧЛ навбатдаги босқичида ҳам "Ал Садд"га қарши баҳс олиб боришади. Қизиғи шундаки, бу икки жамоа 17 август куни яна бир-бирига қарши, бу сафар Шайх Жассим Кубогида майдонга тушади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика