

Апрель ойидаги барча учрашувларда мағлубиятга учрадик - "Сўғдиёна" (0:1), "Олмалиқ" (0:1), "Насаф" (0:1), "Локомотив" (0:7). Шундай бўлса-да, йигитлар барча беллашувларда ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Сўнгги ўйинни инобатга олмаса, қолган уч баҳсда биргина хато қимматга тушди. Йигитлар вазиятни ўнглаш учун роса тер тўкишди.
Хабарингиз бор, бу йилдан эътиборан, ҳар ойда бир маротаба "ойнинг энг яхши ўйинчиси" сўровномасини ўтказиб келяпмиз. Сўровнома "Обод"нинг расмий телеграм саҳифаси - t.me/fcobod да ўтказилмоқда. Хўш, сизнингча, апрель ойида "Обод"нинг энг яхши ўйинчиси ким бўлди? Номзодлар уч нафар, овоз беринг!


