

Ўринбосарларимиз Тошкент шаҳар чемпионати иштирокчиси "Намуна" билан куч синашган бўлса, асосий таркибимиз "Шўртан"га қарши майдонга чиқди. Ёшларимиз рақибини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бош жамоамиз гарчи беллашувда ҳисобни очган бўлса-да, якунда мағлубиятга учради - 1:2.
Эслатиб ўтамиз, бош жамоамиз бугун биринчи лига вакили "НБУ-Осиё"га қарши майдонга чиқади.
Ўртоқлик учрашувлари
ОБОД (ўринбосарлар) - НАМУНА - 6:0
ОБОД - ШЎРТАН - 1:2
Бош ҳакам: Игорь Худайдотов.
Голлар: Темур Толипов - Шаҳзод Хурсанов, Элдор Бойматов (иккаласи ҳам пенальтидан).
"Обод" матбуот хизмати



