"Обод" ёшлари Уммон ўсмирлар терма жамоасини мағлубиятга учратди

Narzulla Saydullayev
30 июл 2016, 08:02
Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган Уммон ўсмирлар терма жамоаси кеча навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Олий лига вакили "Обод" жамоаси ўринбосарларига қарши майдонга чиққан Уммон ўсмирлари йирик ҳисобда ютқазиб қўйишди. Бобур Зуҳриддинов бошчилигидаги пойтахтликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ меҳмонлар дарвозасини уч бор ишғол қилди. Уммонлик ўсмирлар харчанд уринишмасин йирик мағлубиятдан қутила олмади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
ОБОД (ўринбосарлар) - УММОН ў.т.ж. - 3:0 (3:0)
29 июль. Тошкент. "Жар" стадиони
Бош ҳакам:
Азиз Асимов.
Голлар: Даниэль Насриддинов, Зиёвуддин Маҳкамов, Абдуллоҳ Маҳкамов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia